Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси (IFFHS) клубларнинг ноябрь ойи рейтингини эълон қилди. Унга кўра, "Бунёдкор" клуби аввал эгаллаб турган ўрнидан 29 поғона пастлаб, 93-ўринга тушиб кетди. Қизиқ томони шундаки, эндиликда "қалдирғочлар" ва "Пахтакор" (95-ўрин) клублари бир-бирларига жуда яқин келиб қолишди. Уларни Санкт-Петербургнинг "Зенит" (94-ўрин) клуби ажратиб турибди. "Нефтчи" ҳам кўтарилишга эришган. Фарғоналиклар 229-поғонадан 203 га "сакрашди". Рейтингни ҳамон "Манчестер Юнайтед" ва "Барселона" клублари бошқариб туришибди. Донецкнинг "Шахтёр" клуби эса 3-ўринга кўтарилиб олди. Клубларнинг тўлиқ рейтинги билан IFFHS сайтида танишиб олишингиз мумкин.