Американинг собиқ президенти Билл Клинтон ўз рафиқаси Хилари Клинтон билан бутун бошли Нью-Йорк шахрини хайратга солишди. Гап шундаки куни кеча шахар фуқаролари Америка пойтахтининг марказида, энг одам гавжум бўладиган кўчаси Медисон-авеню бўйлаб Клинтонларни оддий инсонлар каби, хеч қандай тансоқчиларсиз, полиция мигалкаларисиз сайр қилиб юришганларига гувох бўлишди. Эр- хотин қўл ушлашганча кўчани кезиб юриб бажонидил хамшахарлар билан сухбатлашишга, айрим бутикларга кириб чиқишга ва хатто Билл Клинтон ўтиб кетаётган блондинкага гап отишга хам улгурдилар. Бу холатни албатта папарации суъратга олишга муваффақ бўлган. Катта сиёсатдан узоқлашишга ахд қилган Хиллари Клинтоннинг гапларига бу ходиса яққол мисол бўлиши аниқ. Энди улар набиралар тарбияси билан оввора бўлишни афзал кўришган кўринади.