Главная » 2012»Февраль»18 » Кличкога берилган шапалоқ унинг рақибига $50 мингга тушди
22:19
Кличкога берилган шапалоқ унинг рақибига $50 мингга тушди
Жаҳон боксчилар кенгаши Виталий Кличкога урган шапалоғи учун британиялик спортчи Дерек Чисорани 50 минг доллар миқдорида жаримага тортди. Воқеа 17 февраль куни Чисора ва Кличкони назорат ўлчаш жараёни бўлаётган пайтда юз берди. Украиналик боксчи провакацияга учиб ўтирмади, фақат британиялик боксчи жанг пайтида ҳаммаси учун жавоб беришини билдирди. 18 февраль куни Германиянинг Мюнхен шаҳрида бўлиб ўтадиган жангда Дерек Чисора Виталий Кличкони ўта оғир вазндаги жаҳон чемпиони унвонидан маҳрум қилишга уриниб кўради. Ташкилот президенти Хосе Сулаймон Чисоранинг хатти-ҳаракати арзон провакация эканлигини, бундай ҳаракат боксчи учун нолойиқлигини билдирди.