CHORSHANBA, 2025.01.01, 05:34
SMS SHERLAR, SMS TABRIKLAR, SMS SEVGI WWW.SHERLAR.UZ
Приветствую Вас MEXMON | RSS

Menu
Категории раздела
Новости Футбола
ozbekiston chempionat. jahon chempionati. evropa chempionati
ШОУ-Бизнес
Узбекский Шоу Бизнес JAHON SHOU BIZNES SHAHZODA RAYHON BOJALAR RAYXON.UZ SHAXZODA.UZ
SMS YUBORISH
BEPUL SMS YUBORISH UCELL MTS BEELINE PERFECTUM UZMOBILE BUTUN JAHONGA
QIZIQARLI
ENG QIZIQ AJOYIB PRIKOL ZOR MALUMOTLAR WWW.SHERLAR.UZ DA
MP3 KO`CHIRISH
BEPUL MP3 KOCHIRISH UZBEK RUS ARAB JAHON SHAXZODA RAYHON BOJALAR QASHQIRLAR MAKONI
MOBIL TELEFONLAR UCHUN
SOTKA UCHUN TEMA NOKIA TEMA MP3 JAVA KLIP KINO ZOR TEMALAR
Веб-Мастер
UZ DOMEN OLISH. UCOZNI ORGANISH BEPUL TK DOMEN. YANGI SHABLONLAR
TV SERIAL- ТВ Сериалы
QASHQIRLAR MAKONI YANGI. OZBEK SERIAL. UZBEK KINO
QO`SHIQ MATNI
YANGI QOSHIQLAR MATNI RAYHON SHAXZODA BOJALAR
IZOHLAR VA SMSLAR
YANGI SMS SHERLAR SHERLAR TOPLAMI
SEVGI
SEVGI MUXABBAT LOVE QIZLAR BILAN TANISHISH 14 FEVRAL SEVISHGANLAR KUNI
JAHON YULDUZLARI
JAHON YULDUZLARI
KULGI -FUNNY-PRIKOL
PRIKOL XAZIL FUNNY PRIKOL FOTO XAZIL FOTOSURATLAR. KULGILI RASMLAR
ISLOM
TANLOV
Психология
PSIXOLOGIK TESTLAR! PSIXOLOGIK TESTLAR PSIXOLOGIK TESTLAR!
FOYDALI MASLAHATLAR
Тесты
Рейтинг
FIKR-MULOHAZA
---TANISHAMAN---
QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH.
MUXLIS--FANAT
TALAB VA TAKLIF
KASSA
FOYDALI SAYTLAR
ZOR SAYTLAR . PRIKOL SAYTLAR
SHERIYAT
KOMPYUTERLAR UCHUN
Реклама
PUL ISHLASH
INTERNETDA PUL ISHLASH. PUL TOPISH.
qizlar bilan tanishaman
qizlar bilan tanishaman
Афоризмы
Aforizmlar
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI
SHAXZODA RAYHON BOJALAR SHOXRUXXON. OZODBEK. SHOXJOHON
Гостевая
IBRATLI XIKOYALAR
WWW.SHERLAR.UZ
WWW.SHERLAR.UZ SAYTI UCHUN MAHSUS YANGILIKLAR HABARLAR SMS SHERLAR MADHIYALAR
Новости Узбекистана
Kliplar
Наш опрос
SHERLAR.UZ SAYTNINI QAYERDAN BILAS
XAMMA JAVOBLAR: 1195

Статистика

XOZIR SAYTDA 1
MEXMON 1
FOYDALANUVCHI 0
Главная » 2011 » Октябрь » 15 » Фарзанд кўрди оқ либос киймай...
22:59
Фарзанд кўрди оқ либос киймай...

Қайтар дунё қайтар экан-а?

Пешонада ажинлар изи, 
Нега бунча зафарон юзи?
Ғамга тўлиб турибди бугун,
Беандиша ўйноқи кўзи.
Ака-ука келмас изидан,
Дарё лойқа бўлар сўзидан.
Тақдиридан нолиб йиғлайди,
 Хатоларни кўрмай ўзидан. 

Аламлари недан экан-а?
Қайтар дунё қайтармикан-а ?

Номусини сотиб ўзгага,
Осилдику бошқа соддага.
Гуноҳини бўйнига илиб,
Айланди у "жабрдийда”га.
Ўзга ёрин "бахтимсан” деди,
Соддаси шу, ҳам нақди эди.
Ишониб йигит ҳам бечора
Ўлжа бўлди, энди на чора?

Оғир оёқ бўлиб никоҳсиз,
Қурбонини сўйди пичоксиз.
Хотини бор эркак уйига,
Кириб келди уятсиз, орсиз.
Зинони хеч гуноҳ билмай,
Фарзанд кўрди оқ либос киймай.
Ота деди қадди бўлиб дол,
"Оқ падар у юзини кўрмай ! ”.

Аёл макри қирқ хачирга юк,
Эркак кўзи бойланиб қолди.
Фарзандларин этиб саргардон
Девонага айланиб қолди.
Уйидаги муштипар аёл,
Кетар бўлди кўзини ёшлаб.
Тушунолмай дунё ишига,
Йигит қолди кўнглини ғашлаб.

Жилваси гар камалак каби,
Лекин рўё бўлар беқадир.
Бир кун яшар капалак каби,
Сохта севги умри қисқадир.
Барҳам топиб ёлғон севгиси,
Ҳам ёшликнинг ўткинчи ҳиси,
Макрлари тугабдими ё,
Очилибди беорнинг юзи.

"Мен гул эдим, пайҳон этдинг” дер,
"Фариштайдим” сен хор этдинг дер.
Сўзларидан томади захар,
Дузахга айланар ҳар шому сахар.
Севги эмас нафратда ёнар,
Афсусларда йигит тўлғанар.
Қут барака кетди уйидан.
Мунгли наво келар куйидан.

Бир оиланинг тинчини бузиб,
Келган эди кўзини сузиб.
Энди йиғлар юрагин эзиб,
Ўзи қурган қисматдан безиб.
Ўзгалар бахтига чанг солиб,
Тортиб олган эди ёрини.
Қолибдими тақдирдан нолиб,
Кўринг унинг оҳу-зорини.

Пешонада ажинлар изи,
Нега бунча зафарон юзи?
Ғамга тўлиб турибди бугун,
Беандиша ўйноқи кўзи.
Ака-ука келмас изидан,
Дарё лойқа бўлар сўзидан.
Тақдиридан нолиб йиғлайди,
Хатоларни кўрмай ўзидан.

Азоблари недан экан-а?
Қайтар дунё қайтдимикан-а?

Ота оқ қилса, оқпадар,
Бахт нелигин билмагай зинхор.
Энди йиғлар дилга солиб ғам,
Куйдириб икки дунёсини ҳам.
Гуноҳкор демоқчи эмасман уни,
Аён бўлар бу махшар куни.
Кўпдир бундай дунё ташвиши,
Ҳукм этмоқ оллоҳнинг иши.

Ўтинчим бор, фақат қизларжон,
Бу хатони такрор этманглар.
Чиндан бахтли бўлай десангиз,
Ёри бордан вафо кутманглар.
Қандай покиза эрур ок либос,
Иффат бўлсин шу либосга хос.
Эшитганим ушбу ҳикоят,
Ибрат бўлса сизларга шоят.

Пешонада ажинлар изи,
Нега бунча зафарон юзи?
Ғамга тўлиб турибди бугун,
Беандиша ўйноқи кўзи.
Ака-ука келмас изидан,
Дарё лойқа бўлар сўзидан.
Тақдиридан нолиб йиғлайди,
Хатоларни кўрмай ўзидан.

Ситамлари недан экан-а?
Қайтар дунё қайтар экан-а !
Категория: SHERIYAT | Просмотров: 1928 | Добавил: Muhabbat07 | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
Реклама.
Forum Faollari
  • neyla19
  • _DialNeNiNo_
  • OYDIN
  • _Dilya_
  • Jasmina---
  • _NaTaLi_
  • _Didishka_
  • Bilov
  • SUDEYS
  • MUHABBAT3223
  • qobilbek9353
  • odil@xran
  • YILDIZ
  • odiljon_-_oxran
  • Golib1214
  • _Shaddotcha_
  • Zahar_qizcha
  • Futbolist1990
  • Muxtor
  • ZARINA5545
  • Поиск
    Календарь
    2025 yil mamlakatimizda “Mustahkam oila yili”
    Хостинг от uCoz