Шахзоданинг "клон"ларига таклифи, ёки унинг сирли пресс-котиби таклифи хақида.
Хабарингиз бўлса, яқиндагина "Бахс" лойихасининг биринчи қисмида "Тарона" компаниясини "Пентагон" билан таққослаганлар бўлганди.
Хозирги янгилик шу нарсаларга яқинроқ туюлди.
Шахзода интернет оламидаги "клон"лари билан курашишнинг яхши стратегиясини ўйлаб топган кўринади.
"Одноклассник"да "Тарона-пресс" деб номланган анкета пайдо бўлди, аввалига ишониш қийин бўлди, чунки, суратдаги йигитни шоу-бизнес олами вакиллари танимади. Ёши хм нотўғри кўрсатилгандек.
Лекин, унинг анкетасидаги Шахзоданинг "Шахзода-стар" гурухи айнан Шахзоданинг shakhzoda.ru сайтида тасдиқланганлигидан росмана ажабландик.
Тарона ходимлари бу хақида маълумот беришмади. Лекин рад хам этишмади. Шунчаки бу хақида маълумот берилмайди узр, бу энди Таронанинг ички ишларига боғлиқ саволдек, хонандалар хақида савол бўлса мархамат-деган жавоб олдик.
Одноклассникда эса бу йигитнинг исми кўрсатилмаган, юқорида айтганимиздек "Тарона-пресс" ва "Таронанинг интернет оламидаги махсус пресс котиби" эканлиги кўрсатилган. Қизиқ...интернет оламига пресс котиб?..
Хуллас мазкур "Шахзода-стар" гурухида Шахзода хақида янгиликлар билан биргаликда, интернет оламидаги клонларига нисбатан Шахзода тарафидан таклиф киритилган, тўлиқ матнини кўчириб қўямиз:
Внимание!!!
Это заявление реальное НО!
В однокласснике очень много клонов Зилолы (Шахзоды), в связи с этим Шахзода встретиться с ними как самыми верными поклонниками.
Правилы просты, для этого вы должны будете отметиться в группе и поменять имя и фотографию на своё личное и сообщить свои контактные номера.
Мы уверяем Вас что, это не придуманная стратегия наказать кого-либо, мы понимаем что поклонники очень сильно любят творчество Шахзоды и готовы пойти на такие шаги.
И еще мы уверены что настоящие поклонники её творчества пойдут и на правдивые шаги и поменяв свои данные на личные встретятся с Шахзодой за чашкой чая.)
Билмасам...лекин стратегия қизиқ тузилган. Яъни агрессиясиз ва уларга нисбатан курашсиз. Шахзодани асли хаётда билганлар ажабланмаса керак, чунки у курашишни фақат ижодда олиб боради, кўриб турганингиздек натижалардан жадал ва қайсарлик билан тан бермай.
Мени кўпроқ қизиқтирган нарса бу интернет оламидаги пресс-котиб хақида жиддий сир сақланиши.
Балки бу нарсалар Шахзоданинг Россиядаги "GALA Rеcords" шартномаси билан боғлиқдир?
Лекин суратдаги йигит ўзбекка жуда ўхшади. Балки Россиядаги фаолиятига ёлланган ишчидир?
Яқин кунлар бу хақида ойдинлик киритишга харакат қиламиз, хар холда хозирча у таклиф қилган "дружба"сини қабул қилдим, гурухга аъзо бўлишга келсак, узр, журналист бефарқроқ бўлиши керак. Биз мухлис бўла олмаймиз.
Менинг қатъий фикримча инсон хеч қачон артист мухлиси бўлиши керак эмас, у санъат ва ижоди мухлиси бўлиши мумкин.
manba.sayyod
|