CHORSHANBA, 2025.01.01, 06:40
SMS SHERLAR, SMS TABRIKLAR, SMS SEVGI WWW.SHERLAR.UZ
Приветствую Вас MEXMON | RSS

Menu
Категории раздела
Новости Футбола
ozbekiston chempionat. jahon chempionati. evropa chempionati
ШОУ-Бизнес
Узбекский Шоу Бизнес JAHON SHOU BIZNES SHAHZODA RAYHON BOJALAR RAYXON.UZ SHAXZODA.UZ
SMS YUBORISH
BEPUL SMS YUBORISH UCELL MTS BEELINE PERFECTUM UZMOBILE BUTUN JAHONGA
QIZIQARLI
ENG QIZIQ AJOYIB PRIKOL ZOR MALUMOTLAR WWW.SHERLAR.UZ DA
MP3 KO`CHIRISH
BEPUL MP3 KOCHIRISH UZBEK RUS ARAB JAHON SHAXZODA RAYHON BOJALAR QASHQIRLAR MAKONI
MOBIL TELEFONLAR UCHUN
SOTKA UCHUN TEMA NOKIA TEMA MP3 JAVA KLIP KINO ZOR TEMALAR
Веб-Мастер
UZ DOMEN OLISH. UCOZNI ORGANISH BEPUL TK DOMEN. YANGI SHABLONLAR
TV SERIAL- ТВ Сериалы
QASHQIRLAR MAKONI YANGI. OZBEK SERIAL. UZBEK KINO
QO`SHIQ MATNI
YANGI QOSHIQLAR MATNI RAYHON SHAXZODA BOJALAR
IZOHLAR VA SMSLAR
YANGI SMS SHERLAR SHERLAR TOPLAMI
SEVGI
SEVGI MUXABBAT LOVE QIZLAR BILAN TANISHISH 14 FEVRAL SEVISHGANLAR KUNI
JAHON YULDUZLARI
JAHON YULDUZLARI
KULGI -FUNNY-PRIKOL
PRIKOL XAZIL FUNNY PRIKOL FOTO XAZIL FOTOSURATLAR. KULGILI RASMLAR
ISLOM
TANLOV
Психология
PSIXOLOGIK TESTLAR! PSIXOLOGIK TESTLAR PSIXOLOGIK TESTLAR!
FOYDALI MASLAHATLAR
Тесты
Рейтинг
FIKR-MULOHAZA
---TANISHAMAN---
QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH.
MUXLIS--FANAT
TALAB VA TAKLIF
KASSA
FOYDALI SAYTLAR
ZOR SAYTLAR . PRIKOL SAYTLAR
SHERIYAT
KOMPYUTERLAR UCHUN
Реклама
PUL ISHLASH
INTERNETDA PUL ISHLASH. PUL TOPISH.
qizlar bilan tanishaman
qizlar bilan tanishaman
Афоризмы
Aforizmlar
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI
SHAXZODA RAYHON BOJALAR SHOXRUXXON. OZODBEK. SHOXJOHON
Гостевая
IBRATLI XIKOYALAR
WWW.SHERLAR.UZ
WWW.SHERLAR.UZ SAYTI UCHUN MAHSUS YANGILIKLAR HABARLAR SMS SHERLAR MADHIYALAR
Новости Узбекистана
Kliplar
Наш опрос
ENG ZOR KIM?
XAMMA JAVOBLAR: 1098

Статистика

XOZIR SAYTDA 1
MEXMON 1
FOYDALANUVCHI 0
Главная » 2010 » Июнь » 15 » ХОНАНДАЛАР КИТОБ ЎҚИМАЙДИМИ?
22:41
ХОНАНДАЛАР КИТОБ ЎҚИМАЙДИМИ?

Китоб инсоннинг дунёқарашини бойитади, тафаккурини кенгайтиради. Бу ҳақиқат ҳаммамизга маълум, албатта. Лекин хонандалар китоб ўқимайди, деган гап бир неча марта қулоққа чалингач, санъаткорларимизга қуйидаги саволлар билан мурожаат қилдик:
1. Нима учун китоб ўқийсиз?
2. Қандай асарларни ўқийсиз?
3. Сўнгги бор ўқиган асарингиз? 

Нилуфар Саидова:
1. Дунёнинг барча сирлари китобда яширинган бўлади. Тан олишим керак, анча вақтдан буён бадиий китоблар ўқимаяпман. Шеърий китобларни эса ҳар куни ўқийман. Албатта, ҳар доим қўшиқ учун шеър ахтараман. Бир нарсага аминманки, китоб кўп ўқиган инсоннинг дунёқараши, фикрлаш доираси кенг бўлади. 
2. Ҳаётда жуда романтик инсонман. Шунинг учун ҳам романтик шеърларни ўқишни ҳуш кўраман. 
3. Сирожиддин Сайиднинг "Дил фасли” шеърий тўмламини ўқияпман. Ундан олдин эса Машраб ғазалларидан бир нечта шеърларни қўшиқ қилиш учун танлаб олдим.

Шаҳнозабону:
1. Китоб ўқиганда, маънавий ҳордиқ чиқараман. Қон босимим ошиб уйда ётиб қолганимда, энг яқин ҳамроҳим китоб бўлади. Одатда битта китобни бир ёки икки кунда ўқишга улгураман. Шунинг учун баъзида уй юмушлари ҳам қолиб кетади. 
2. Бадиий китобларни танламайман. Лекин улар ичида энг ёқадигани, детектив асарлардир.
3. Охирги ўқиган китобим Тоҳир Маликнинг "Мурдалар гапирмайди” асаридир. Уни ҳам икки кунда ўқиб чиқдим. Ҳафталик газеталарда бериладиган ҳикояларни эса ҳар ҳафта ўқиб бораман.

Улуғбек Раҳматуллаев:
1. Биласизми, китоб ўқишга бўлган қизиқиш менда Алишер Навоий номли нафис санъат лицейида ўқиган пайтларимда, айниқса, кучли бўлган. Лицейда дарсдан сўнг ҳар куни кутубхонамизда мутолаа вақти бўларди. 
Китоб ўқиб, одам ўз билимларини оширади. 
2. Кўпроқ ҳажвий асарларни ўқийман. Кайфиятимни кўтариш учун. Лекин детектив ва фантастика жанридаги китобларни ҳам мутолаа қилиб тураман.
2. Сўнгги марта Ўткир Ҳошимовнинг "Дафтар ҳошиясидаги битиклар” китобини ўқиб тугатдим. Чингиз Айтматовнинг "Оқ кема” қиссасини эса қайта ўқиб чиқяпман.

Jakhongir.uz:
1. Китоб ўқиб, ҳар доим ўзим учун керакли маълумотларни оламан. Кундалик ҳаётда ҳам, иш юзасидан ҳам китоб ўқимасликни тасаввур қилолмайман.
2. Кўпроқ тарихий, детектив ва жангари жанрдаги асарларни ўқишни ёқтираман.
3. Ўз соҳамдан келиб чиққан ҳолда, охирги ўқиган китобим "Информатик ва технология” электрон асари бўлди. Бу китоб мусиқий овоз режиссёрлиги ва аранжировка учун фойдали маълумотнома ҳисобланади. Бадиий асарлардан эса Жек Лондоннинг "Лунная долина” китобини ўқиб чиқдим. Жуда қизиқарли экан. Бошқаларга ҳам бу асарни ўқишни тавсия қиламан.

Сардор Раҳимхон:
1. Китоб, мутолаа маърифат ўчоғидир. Инсонга ҳаётга тўғри қарашни ўргатади. Маданий ҳордиқ чиқаришнинг энг яхши усулларидан бири деб ҳисоблайман.
2. Кўпроқ мелодрама ва тарихий асарларни мутолаа қиламан. Мелодрамаларни ўқишимга сабаб шуки, ҳаётимиз муҳаббатдан иборат. Тарихий асарларни ўқиган инсон эса кўп нарсани тущуниб етиб, мозийни ўрганади. Олган билимларини ҳаётга татбиқ этади.
3. Охирги марта улуғ ёзувчи Ойбек домланинг "Болалик хотиралари” китобини ўқидим. Ойбекнинг бошқа асарлари ҳам менга жуда ёқади. 

Умар Шамсиев:
1. Онгли инсон борки, туғилганидан то вафот этгунига қадар илм ўрганиши зарур. Илм олишда энг аввало мутолаа муҳим деб ҳисоблайман. Мутолаа менинг ҳаётимда муҳим ўрин тутади. Китоб ўқиш одамнинг фикрлаш доирасини кенгайтиради.
2. Кўпроқ мелодрама жанридаги китобларни ўқишни яхши кўраман. Бўш қолдим дегунча қўлимга китоб оламан. Мутолаа мени руҳан тинчлантиради.
3. Сўнгги марта Тоҳир Маликнинг "Шайтанат” асарини ўқиганман. Жуда қизиқарли китоб. Бундан ташқари, жаҳон адабиёти намуналарини ҳам ўқиб тураман


Категория: ШОУ-Бизнес | Просмотров: 961 | Добавил: JAVOXIR | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
Реклама.
Forum Faollari
  • neyla19
  • _DialNeNiNo_
  • OYDIN
  • _Dilya_
  • Jasmina---
  • _NaTaLi_
  • _Didishka_
  • Bilov
  • SUDEYS
  • MUHABBAT3223
  • qobilbek9353
  • odil@xran
  • YILDIZ
  • odiljon_-_oxran
  • Golib1214
  • _Shaddotcha_
  • Zahar_qizcha
  • Futbolist1990
  • Muxtor
  • ZARINA5545
  • Поиск
    Календарь
    2025 yil mamlakatimizda “Mustahkam oila yili”
    Хостинг от uCoz