«Севимли актёр», нафақат АҚШда балки бутун дунёда «қароқчи» Жек Чумчуқ образи орқали миллионлаб мухлислар эътиборини қозонган Депп Роберт Паттисон, Леонардо Ди Каприо ва Робер кичик-Даундан ҳам ўзиб кетди.
Холливуд юлдузи Жонни Депп иккинчи йил ҳам кетма-кет АҚШнинг "энг севимли актёр”и тан олинди. Куни кеча Лос- Анжелосда бўлиб ўтган «People`s Choice Awards 2011» («Халқ танлови») 37-тақдирлаш маросими лауреатларни эълон қилди. Ушбу танлов АҚШ шоу-бизнесида омма овози инобатга олинадиган ягона танловдир.
Паттисон яна ўз ўрнини бошқа - «25 ёшдаги севимли артист» номинациясида Холливуднинг умидли юлдузи Зак Эфронга бўшатди.
Унинг иштирокидаги биргина «Сумерки» картинаси «Севимли фильм» номинациясида ғолиб бўлишга муваффақ бўлди. Рақиб картиналар анчайин кучли эди: «Темир одам-2», «Ўйинчоқлар тарихи-3», «Алиса ғаройиботлар мамлакатида» ва «Ибтидо».
Паттинсоннинг севгилиси, «Сумерки»даги бош роли учун Кристен Стюарт Жулия Робертс ва Анжелина Жоли каби «оғирвазнли»лар орасида «Энг яхши актриса» номинацияси учун «курашиб» ғолиб бўлди!
Актёрлар Нейл Патрик Харрис (Neil Patrick Harris) ва Жейн Линч (Jane Lynch) «Комедия жанрининг севимли актёр ва актрисаси»га «айланишди». Адам Сандлер Женнифер Энистон қўлидан «Комедия жанрининг севимли юлдузи» номинацияси учун мукофот олган бўлса, Конан О`Брайен (Conan O`Brien) «Севимли ток-шоу бошловчиси» бўлди.
Жеки Чан «Экшн» жанридаги севимли актёр», "Ўйинчоқлар тарихи-3” — "Севимли оилавий фильм” эътирофига сазавор бўлди.
|