Хитойнинг Лохе шаҳрида бир ярим яшар Кан Мэнру қорнидаги оғриқ туфайли шифохонага олиб келинган. Текширувлар натижасида қизчанинг шишиб кетган қорнида эмбрион борлиги аниқланди. Маълум бўлишича, Каннинг онаси биртухумли эгизакларга ҳомиладор бўлиб, ривожланиш босқичида улардан бири иккинчисини ютиб юборган. “Жабрдийда” эмбрион маълум муддат умумий қон томирлар орқали озиқланиб, ривожланишда давом этган. Энди эса Кан шифохонада эгизини олиб ташлаш учун ўтказиладиган муолажани кутяпти. Тиббиётда бу ҳодиса “fetus in fetu” (ҳомила ичида ҳомила) деб аталиб, йиллар давомида ўз эгизакларининг қорнида “яшаган” паразит-эмбрионлар ҳақидаги хабарлар матбуотда учраб туради. 2003 йилда Қозоғистонда етти ёшли болага “улкан эхинокок ўсма” ташхиси қўйилади. Аммо тадқиқотлар натижасида бола қорнида паразит-эгизак топилган. Тўрт йил аввал бангладешлик Абу Райҳон жарроҳлик йўли билан муолажа қилиниб, ўн олти йил давомида қорнида “кўтариб юрган” эгизаги олиб ташланади. Эмбрион шу давр ичида анча ривожанланган, ҳатто тирноқларигача ўсиб чиққан эди.