YAKSHANBA, 2024.12.29, 12:10
SMS SHERLAR, SMS TABRIKLAR, SMS SEVGI WWW.SHERLAR.UZ
Приветствую Вас MEXMON | RSS

Menu
Категории раздела
Новости Футбола
ozbekiston chempionat. jahon chempionati. evropa chempionati
ШОУ-Бизнес
Узбекский Шоу Бизнес JAHON SHOU BIZNES SHAHZODA RAYHON BOJALAR RAYXON.UZ SHAXZODA.UZ
SMS YUBORISH
BEPUL SMS YUBORISH UCELL MTS BEELINE PERFECTUM UZMOBILE BUTUN JAHONGA
QIZIQARLI
ENG QIZIQ AJOYIB PRIKOL ZOR MALUMOTLAR WWW.SHERLAR.UZ DA
MP3 KO`CHIRISH
BEPUL MP3 KOCHIRISH UZBEK RUS ARAB JAHON SHAXZODA RAYHON BOJALAR QASHQIRLAR MAKONI
MOBIL TELEFONLAR UCHUN
SOTKA UCHUN TEMA NOKIA TEMA MP3 JAVA KLIP KINO ZOR TEMALAR
Веб-Мастер
UZ DOMEN OLISH. UCOZNI ORGANISH BEPUL TK DOMEN. YANGI SHABLONLAR
TV SERIAL- ТВ Сериалы
QASHQIRLAR MAKONI YANGI. OZBEK SERIAL. UZBEK KINO
QO`SHIQ MATNI
YANGI QOSHIQLAR MATNI RAYHON SHAXZODA BOJALAR
IZOHLAR VA SMSLAR
YANGI SMS SHERLAR SHERLAR TOPLAMI
SEVGI
SEVGI MUXABBAT LOVE QIZLAR BILAN TANISHISH 14 FEVRAL SEVISHGANLAR KUNI
JAHON YULDUZLARI
JAHON YULDUZLARI
KULGI -FUNNY-PRIKOL
PRIKOL XAZIL FUNNY PRIKOL FOTO XAZIL FOTOSURATLAR. KULGILI RASMLAR
ISLOM
TANLOV
Психология
PSIXOLOGIK TESTLAR! PSIXOLOGIK TESTLAR PSIXOLOGIK TESTLAR!
FOYDALI MASLAHATLAR
Тесты
Рейтинг
FIKR-MULOHAZA
---TANISHAMAN---
QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH.
MUXLIS--FANAT
TALAB VA TAKLIF
KASSA
FOYDALI SAYTLAR
ZOR SAYTLAR . PRIKOL SAYTLAR
SHERIYAT
KOMPYUTERLAR UCHUN
Реклама
PUL ISHLASH
INTERNETDA PUL ISHLASH. PUL TOPISH.
qizlar bilan tanishaman
qizlar bilan tanishaman
Афоризмы
Aforizmlar
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI
SHAXZODA RAYHON BOJALAR SHOXRUXXON. OZODBEK. SHOXJOHON
Гостевая
IBRATLI XIKOYALAR
WWW.SHERLAR.UZ
WWW.SHERLAR.UZ SAYTI UCHUN MAHSUS YANGILIKLAR HABARLAR SMS SHERLAR MADHIYALAR
Новости Узбекистана
Kliplar
Наш опрос
SEVGANIZ BORMI?
XAMMA JAVOBLAR: 2289

Статистика

XOZIR SAYTDA 5
MEXMON 5
FOYDALANUVCHI 0
Главная » 2012 » Февраль » 10 » Хавининг ҳаёт тарзи
22:56
Хавининг ҳаёт тарзи

 Хави Эрнандесни нафақат "Барселона" клуби мухлислари, балки бошқа жамоа ишқибозлари ҳам аввалдан ҳурмат қилиб келадилар. Тажрибали футболчининг майдонни кўра олиш қобилияти, иқтидори ва маҳорати ҳар доим таҳсинга сазовор бўлиб келган. 

Бундан ташқари, Хави инсонийлик хислатлари билан ҳам ҳурмат қозонган эди. Аммо ўтган ҳафта Хавининг обрўйига кескин таъсир қиладиган бир воқеа содир бўлди. "Барселона" клуби телевидениеси меҳмони бўлган футболчи расмий интервью олдидан журналистлар билан суҳбат қурар экан, қаршисидаги камералар ишлаб турганидан бехабар, "Реал" футболчиларини ҳайвонга ўхшатиб юборганди. Шу воқеа сабаб, мухлисларнинг Хавига нисбатан ҳурмати тушиб кетди. Аммо тажрибали футболчи фаолияти давомида ўша икки оғиз ёмон гапидан ташқари, кўплаб яхши сўзларни ҳам айтган ва қуйи­да ана ўша гапларни яна бир бор сизга эслатиб қўйишни жоиз деб топдик.

Мен ҳеч қачон ғалаба қозонишдан чарчамайман. Ҳар доим янада кўпроғига эга чиқишни истаганман. "Барселона"да ўйнаётганимга ўн йилдан кўп вақт бўлди. Аммо ҳамон ўйинимни кучайтиришим мумкинлигини ҳис қилмоқдаман.

ўалабалар ҳам хумор қилиб туради. Битта совринни қўлга киритганингдан сўнг, яна ғалаба қозонгинг келаверади. ўалабалар инсонни бўшаштириб қўймайди, балки аксинча, кучига куч қўшади.

Олдинда мен эгалламоқчи бўлган чўққилар жуда кўп. Бунга клублар ўртасида қайд этилган кўплаб рекордларни янгилаш, "Барселона" таркибида ўтказилган учрашувлар сонини ошириш ҳам киради. "Барселона" таркибида энг кўп ўйнаган футболчи бўлиш қандай эканини тасаввур қилиб кўряпсизми? Бу нарса мен учун жуда катта натижа бўларди.

Ҳар доим Каталонияда қолишни исташимни айтиб келганман. Менинг орзуим — "Барселона"да фаолиятимни якунлашдир.

Мен "Барселона"ни жуда яхши кўраман. Бу ерда бахтлиман ва бош­қа жойдан ўзимга клуб изламайман.

Мен Мадрид клубини жуда ҳурмат қиламан. Аммо ҳеч қачон "Барселона"нинг ашаддий рақиби билан шартнома имзоламайман.

Агарда менга Флорентино Перес қўнғироқ қиладиган бўлса, ҳеч қачон гўшакни кўтармаган бўлардим. Мен ҳеч қачон Мадридда бахтли бўла олмайман.

Роналдуни "Барселона" таркибида кўришни истамайман. Бизга ҳар доим омма нигоҳида бўлишни истайдиган футболчилар керак эмас.

Мен учун пул ҳеч қачон муҳим бўлмаган. Ахир мен ёшлигимдан "Барселона" мухлисиман.

Мен ҳар доим Берндт Шустернинг ўйинидан ҳайратга тушиб келганман. Менинг иккинчи кумирим эса Диего Марадона бўлган. Учинчиси эса Хосеп Гвардиола. Мен аввалига унинг ўйинларини мухлис сифатида томоша қилардим. Кейин эса, Пеп менинг ҳаётимдаги энг муҳим инсонлардан бири бўлиб қолди.

Болалигимда менга Мэттью ле Миссьенинг ҳайратланарли даражадаги ажойиб голлари жуда ёқар эди. У "Саутгемптон" клуби таркибида 444 марта майдонга тушиб, 162та гол киритишга муваффақ бўлган эди. Ле Тиссье чап оёғи билан ҳам, ўнг оёғи билан ҳам бирдек кучли зарба берар эди.

Мен болалигимдан Гвардиоланинг майдонда бажараётган ишларини диққат билан кузатиб келганман. "Камп Ноу"даги ҳар бир учрашувга борардим ва Пепнинг тўпни қабул қилиб олишдан аввал бошини кўтариб, атрофга боқаётгани ва вазиятга баҳо бераётганини ўрганардим. Унинг гавда билан қай тарзда яхши ўйнаётгани, ўйинни бошқараётгани, тезкорлик билан қарор қабул қилаётганини кўриб, ҳайратланардим.

Пеп билан ўзаро муносабатимиз жуда яхши — биз бир таркибда ўйнаганмиз. Бизнинг футболга бўлган қарашларимиз жуда ўхшаш. Биз ўзаро кўп гаплашамиз, бир-биримизга ишонамиз. У ҳар доим мени ўзининг ёнига чақирарди ва кўрсатма берарди. Мен унинг майдондаги давомчиси бўламан.

Жамоамизнинг муваффақиятларидаги энг катта ҳисса Гвардиолага тегишли. У жамоамизга тартиб, интизом олиб кириш билан ўз фалсафасини ҳам жорий эта олди. Биз эришган нарсаларни қўлга киритиш учун фақат иқтидорнинг ўзи етарли эмас. Яна меҳнатсеварлик ва инсонийлик хислатлари ҳам керак. Мураббий "Барселона" муваффақиятига улкан ҳисса қўша олди.

Тўп билан нима қилиш лозимлигини уни қабул қилиб олишдан аввалроқ билиш шарт.

Ўйин ташкил қилиш учун менга, энг аввало, яхши жамоадошлар керак бўлади. Жамоадошларсиз футбол ҳеч қандай маънога эга бўлмайди. Агарда улар ўз вақтида очилмасалар, менинг ўйиним бир тийинга қиммат бўлиб қолади.

Мен профессионалман ва ҳар доим жисмоний ҳолатим борасида ғамхўрлик қилиб келаман. Ўттиз ёшдан ошганимга анча бўлди ва бу ҳолат менга асло таъсир кўрсатгани йўқ. Менинг "Барселона" билан тузган шартномам ўттиз тўрт ёшимга қадар давом этади. Умид қиламанки, ўша вақтгача юқори савияда ўйнашга муваффақ бўламан.

Мен учун энг муҳими натижа эмас, балки ўрганишга бўлган иштиёқдир. Ҳар доим ҳам ниманидир яхшилаш имконияти бўлади. Агарда барча нарсадан қониқиб қоладиган бўлсангиз, ортга томон биринчи қадамни ташлаган бўласиз.

Мен ҳар доим юқори савияда ўйнашга ҳаракат қиламан, жамоамизнинг ғалабаларга эришишида ёрдам беришни, олдимизга қўйилган юқори мақсадларга эришиш истаги менга илҳом бағишлайди.

Профессионал футболни доимий рақобат ва ўзаро курашсиз тасаввур этиб бўлмайди. Аммо бу ички кураш ҳар доим ўзаро ҳурмат ва дўстона мулоқотга асосланган бўлиши лозим.

Месси феномен. Унга ўхшаган хислатларга эга бўлган яна бирор футболчини топиш жуда қийин. У жуда ажойиб футболчи ва мен учун ҳар доим яхши ҳамкор бўлиб келган.

Жамоамизнинг келажаги 60-70 фоиз Мессига боғлиқ. У эндигина 22 ёшга тўлди ва ёш бўлишига қарамасдан, аллақачон дунёнинг энг яхши футболчисига айланиб бўлган. У ҳар доим юқори савияда ўйнайди. Биз уни ҳар қанақасига қўллаб-қувватлашимиз ва ундаги иштиёқни сақлаб қолишга ҳаракат қилишимиз лозим. Агарда унга нимадир ёқмайдиган бўлса, у аввалги Лионель бўлмай қолади.

Мукаммал футбол — бу Зидан билан Марадонанинг ўзаро омухтасидан иборат. Бу ўринда фақат Мессини эслаб ўтишим мумкин. У жамоавий ўйинда ҳам, индивидуал жиҳатдан ҳам бирдек кучли бўлиб қолаверади.

"Барселона" таркибида ўтдан ҳам, сувдан ҳам ўтдим, аммо бирор марта ҳам жамоадан кетишни хаёлимга келтирмадим. Эндигина жамоага қўшилган вақтларимда асосий таркибда Гвардиола ўйнарди ва менда кўп ўйин амалиётига эга бўлиш учун мутлақо имкон йўқлигини билардим. Ўшанда 17-18 ёшда эдим. Мени бошқа футболчилар билан солиштиришларидан ҳар доим кайфиятим бузиларди.

Агарда бугун ҳам "Барселона" футболчиси бўлиб қолаётган бўлсам, билингки, онамнинг шарофати билан ҳамон бу ерда бўлиб турибман. Унинг клубга бўлган муҳаббати, қарашлари ва қатъийлиги бир вақтлар "Милан"га ўтиб кетишимга йўл қўймаган эди.

Мен болалигимдан буён инглиз футболини яхши кўраман. "Ливерпул" иштирокидаги ўйинларни ҳамон яхши эслайман. Ўша вақт­лардаги жамоа жуда ажойиб ўйин намойиш қиларди.

Испания чемпионати кучлироқ деб ўйлайман. Биз техник ва тактик томондан кучлироқмиз. Аммо Англия премьер лигаси тезлик ва шиддат борасида биздан бироз ўзиб кетган.

Бизнинг асосий ютуғимиз — ўйин фалсафамизда. Кройфф жамоа ўйинига ўз услубини сингдираётган вақтда мухлислар бундан фақат ҳайратга тушган эдилар. Ўшандан буён 15-20 йил вақт ўтди. Энди одамлар бошқача "Барселона"ни тасаввур ҳам қила олмайдилар. Жамоамиз тезкор, шиддатли ва ҳужумкор футбол намойиш қилмоқда. Ўйинимиз тўпни назорат қилиш ва рақибга ўз услубимизни ўтказишга асосланган. Футболчи учун ўз техникасини намойиш қилиш ва шу билан бирга ғалаба қозониш икки баробар яхшироқ ҳиссиётларни тақдим этади.

Мен алмаштириб бўлмас футболчи эканманми? Йўқ, йўқ ва яна йўқ. Бизнинг ўйин услубимиз ҳар доим битта фалсафага асосланган ва бу фалсафа бирорта ҳам футболчига боғлиқ бўлиб қолмайди.

Мен машина эмасман ва дам олишга эҳтиёж сезиб тураман. Аммо шунга қарамасдан ҳар доим майдонга тушишни истайман. Агарда майдонга тушишга юз фоиз тайёр бўлмасам, ўша куни дам олишни маъқул кўраман.

Энг муҳими — ҳеч қачон бўшашиб қолмасликдир. Биз бор имкониятларимизни ишга солган вақтларимизда яхши ҳаракат қиламиз, шу сабабли ҳатто машғулотлар вақтида ҳам тўлиқ куч билан ишлаймиз. Агарда бўшашиб қоладиган бўлсак, оддий жамоалардан бўлиб қоламиз. Бу нарсанинг амалга ошишига эса йўл қўймаслик керак.

Менга фаворит бўлгандан кўра, ғалабага даъвогар бўлиш кўпроқ ёқади. Тўғрисини айтадиган бўлсам, жамоамиздаги барча йигитлар ақл билан ҳаракат қиладилар ва бундан кейин ҳам шундай ўйнашда давом этамиз.

"Барселона"да мени бошни кўтарган ҳолда ўйнашга ўргатганлар. Мен қайси вазиятда нима қилиш лозимлигини тўлиқ тушуниб ҳаракат қилишим лозим. Бу ҳолат ҳақиқатан ҳам иқтидорга боғлиқ. Бундай иқтидор футболчида ё бўлади, ёки бўлмайди.

Техника ва иқтидор — бир-бирига мутлақо ўхшамайдиган иккита турли нарсадир. Қайсидир йўналишда тўпни узатиш тўлиқ техникага боғлиқ. Аммо ўша узатмани ўз вақтида, тез ва самарали етказиб бериш энди иқтидорга боғлиқ бўлади.

Испания терма жамоаси ва "Барселона" ўйин услуби ўртасида ўхшашликлар жуда кўп. Бу жамоаларнинг ҳар иккиси ҳам доимо ҳужумкор ўйин намойиш қиладилар. Аммо бу билан терма жамоа "Барселона" услубида ўйнайди демоқчи эмасман. Испания терма жамоаси ўз ўйин фалсафасига эга. Албатта, унинг сафида кўплаб "Барселона" футболчилари тўп сурадилар, аммо терма жамоа бизнинг услубимизда ўйнайди, дейиш бошқа клублардан келган жамоадошларимизга нисбатан ҳурматсизлик бўлар эди.

Футбол барча нарсадан устун туради. Уни сиёсат ёки бошқа ғоявий нарсалар билан боғламаслик керак. Футболни Каталонияда ҳам, Андалусия ва Басклар ўлкасида ҳам бирдек яхши кўрадилар. Бу спорт турини ёқтирмайдиганлар эса, яхшиси, уни томоша қилмаганлари маъқул.

Бир куни келиб, бизнинг ўйин услубимиз урфдан қолади, деб ўйламайман. Замонавий футболнинг асоси иқтидорга боғлиқ. Жисмоний кучга қараганда туғма иқтидор ҳар доим кучлироқ бўлиб қолаверади. Сиз майдонга ўн битта паҳлавонни туширишингиз мумкин, аммо бу нарса ғалаба учун етарли бўлмайди.

Мен футбол фанатиман ва майдонга чиқишга кучим етиб турар экан, ўйнайвераман.

Манба: «Чемпион» газетаси
Хавининг фото суратлари:




Категория: Новости Футбола | Просмотров: 1655 | Добавил: www_JPG_uz | Рейтинг: 1.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
Реклама.
Forum Faollari
  • neyla19
  • _DialNeNiNo_
  • OYDIN
  • _Dilya_
  • Jasmina---
  • _NaTaLi_
  • _Didishka_
  • Bilov
  • SUDEYS
  • MUHABBAT3223
  • qobilbek9353
  • odil@xran
  • YILDIZ
  • odiljon_-_oxran
  • Golib1214
  • _Shaddotcha_
  • Zahar_qizcha
  • Futbolist1990
  • Muxtor
  • ZARINA5545
  • Поиск
    Календарь
    2024 yil mamlakatimizda “Mustahkam oila yili”
    Хостинг от uCoz