"Барселона" жамоаси яримҳимоячиси Хави "Рубин" уч очкога ҳақли равишда эришмаганлигини таъкидлаб ўтган.
"Ўйин бошидан барчаси кўнгилдагидек кечмади: илк дақиқаларданоқ тўп ўтказиб юбордик, сўнг ҳисоб 1:1 бўлиб турганида қарши ҳужумдан яна тўп ўтказиб юбордик. Одатда, биз бундай учрашувларнинг 10тадан 9тасини бемалол ютамиз. Фикримча, биз яхши ўйнадик, кенг майдон бўйлаб ҳаракатландик. Лекин бор кучи билан ҳимояланаётган жамоага қарши ўйнаш доим қийин бўлиб келган", - деди Хави.
"Яна бир бор қайтариб ўтаман, "Рубин" ғалабага яраша ўйин кўрсатмади" - дея ўз сўзини якунлади Хави.