Статистика |
XOZIR SAYTDA 1 MEXMON 1 FOYDALANUVCHI 0 |
|
| | |
| Главная » 2010 » Январь » 4 » КЕЛИН ТАНЛАШ
|
КЕЛИН ТАНЛАШ Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинган бир ҳадиси шарифда келтирилишича, Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аёлни тўрт нарса учун никоҳланур; моли учун, ҳасаби учун, жамоли учун ва дини учун. Бас, диндорини танла, қўлинг тупроққа қорилгур», дедилар». Бешовлари ривоят қилган. Бирор аёл кишига уйланишдан олдин унинг қизиқтирадиган сифатларига қаралади. Ушбу ҳадиси шарифда ўша никоҳига рағбат қилинадиган аёлда бўлиши лозим яхши сифатлардан тўртта энг машҳури ва оммавийси ҳақида сўз кетмоқда. Агар ушбу тўрт сифат бир келинликка номзодда топилса жуда яхши бўлади. Мол ҳам, жамол ҳам, ҳасабу насаб ҳам, дину диёнатга қўшилиб бир қизни музайян қилиб турса, албатта, яхши бўлади. Аммо, мазкур тўрт сифатни бир-бири билан солиштирганда диндорликка тенг келадиган сифат йўқ. Балки, қолганлари ҳаммаси қўшилса ҳам, уларга яна бошқа бир қанча яхши сифатлар қўшилса ҳам диндорлик сифатига ета олмайдилар. Чунки, молдорлик вақтинчалик сифат. Қолаверса, келиннинг моли-мулкининг кўплиги унинг ҳовлиқишига, куёвни ва унинг яқинларини менсимаслигига сабаб бўлиши ҳам мумкин. Диндорлик бўлмаган жойда кўпинча молдорлик ноқулай ишларга сабаб бўлиши турган гап. Ҳасаби насаби яхши келин, албатта, яхши. Лекин фақат ҳасаби насабига ишониш ҳам бир ўзи яхшиликка олиб келмайди. Ота-она, бобо- момолар яхши ўтган бўлсалар яхши, лекин улар уйларида қоладилар. Куёвникига келин келади. Агар келин диндор бўлмаса, ҳасаби ва насаби билан фахрланиб куёвни ва унинг яқинларини хижолат қилиши мумкин. Жамол ҳам ўзича яхши нарса. Лекин, бу ҳам ўткинчи нарса. Маълум муддатдан кейин келиннинг жамоли ўзгариши турган гап. Бунинг устига фақат жамолга суяниб иш қилиш ҳам яхшиликка олиб бормайди. Шунинг учун ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам диндор келинни ихтиёр қилишга буюрмоқдалар. Бундан кўриниб турибдики, оила қурмоқчи бўлган ҳар бир инсон энг аввало жуфтининг иймонли, эътиқодли, ҳалол-пок, садоқатлисини танлаши керак. Лекин кўпинча ана шу улуғ ҳикмат бўлган жаноби Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг кўрсатмалари унутилиб қўйилади. Баъзилар келиннинг мол-дунёсига учишади. Лекин вақт ўтган сари бойлик, давлат кетадиган нарса. Ота-онасининг насл- насаби ҳам янги оилага кўчмайди, уйида қолади. Ҳусн-жамол ҳам боқий эмас, йиллар уни ҳам йўқотади. Хўш, келин билан келадиган нарсалар нима? Булар қизнинг дини, иймони, одоб-ахлоқи, ҳаёси! Келин одоб жиҳатидан гўзал, ахлоқ жиҳатидан хушхулқ, ўзи диндор, диёнатли бўлса- бундайлар оиланинг ҳақиқий бекалари, фароғати ва устуни бўлади. Ана шундай келин топган одам иншааллоҳ, бахтли оилага мустаҳакам замин қўйган бўлади.
|
Категория: FOYDALI MASLAHATLAR |
Просмотров: 2025 |
Добавил: Bilov
| Рейтинг: 5.0/1 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
| |
|
|