Тавба, муҳаббатнинг ҳам андижончаси бўларкан-да?..
Кинода ҳамма нарса бўлади. Кинорежиссёр Рустам Саъдиев аллақачон хитга айланган "Келгинди келин” фильмининг давомини суратга оляпти, деб ўйламанг! Фильмнинг номи "Келгинди келин-2” бўлса ҳам бу бутунлай янги лойиҳа. "Келгинди келин” Дилноза Кубаева бош қаҳрамонлигича қолди. Лекин ғоя, воқеалар, қаҳрамонлар ўзгарган. Дилнозанинг анъанавий партнёрлари Улуғбек Қодиров, Фаррух Соипов, Адиз Ражабов мазкур фильмда иштирок этишмади. Бу сафар Дилноза Кубаеванинг патрнёри дебютант актёр Дилниёз Ғаффоров. Тошкентлик қиз Андижонга келин бўлади. Лекин келин бўлгунга қадар бу икки қаҳрамоннинг бошидан не-не воқеалар ўтмайди, дейсиз. Нақд "Ишдаги ишқ” фильмининг ўзи-я! Рустам Саъдиевнинг янги фильми Тошкент Халқаро замонавий кино фестивали кунлари томошабинларга тақдим этилади. "Даракчи”нинг келгуси 38-сонида "Келгинди келин-2” фильмининг бош қаҳрамони Дилноза Кубаева билан бўлган эксклюзив суҳбатни ўтказиб юборманг!