General Motors
концерни Хитойнинг SAIC корпорацияси билан ҳамкорликда келажак
автомобилининг янги концептини тақдим этишди. Шанхайдаги Expo 2010
кўргазмасида EN-V деб номланган концептни тақдим этиш кўзланган.
EN-V икки
ғилдиракли ўта мўъжаз автомобиль бўлиб, йўлдаги чигалликлар, русчасига
айтганда, «пробкаларни» мустақил айланиб ўтиш ва йўналишини белгилаш
имконига эгалиги билан алоҳида эътибор қозонди. Чигалликларга тушиб
қолмаслик учун концепт GPS навигация тизимига асосланган автомат
бошқарув тизими билан жиҳозланган. Йўлдош орқали тўсиқлар ҳақида хабар
олган тизим ҳайдовчига янги йўналишни таклиф қилади, унинг истаги билан
автомобиль бошқарувни ўзи амалга ошириши ҳам мумкин. Бундан ташқари EN-V
автосига йўлдаги вазиятни кузатиб бориш учун қатор камера ва датчиклар
ўрнатилган, шунинг учун йўл-транспорт фалокатига учрашининг олдини олиши
ҳам эҳтимолдан холи эмас. Концепт
машинани ғилдиракларига ўрнатилган электр двигателлари ҳаракатга
келтиради. Аккумулятор батареялари 40 км масофага юришга мўлжалланган.
Техниканинг мазкур мўъжаз мўъжизасини оддий электр розеткаси орқали
«тўйинтириш» мумкинлиги унинг асосий афзалликларидан биридир.
|