Болливуднинг машҳур жуфтлиги — Ажай Девган ва
Кажол яна ота-оналик бахтига муяссар бўлишди. Кажолнинг иккинчи фарзанди
ўғил бўлди. Улар 1999 йилда турмуш қуришган. Тўрт йилдан сўнг Ниса
туғилган эди. Энди эса ўғил! Деярли туғруқ арафасида эса, ҳомиладор
Кажол Каран Жохар продюсерлигидаги янги фильм "Биз оиламиз” ("We are
family”) премьерасида қатнашди (ушбу картина Голливуднинг "Ўгай она”
фильми римейки саналади).