CHORSHANBA, 2025.01.01, 04:49
SMS SHERLAR, SMS TABRIKLAR, SMS SEVGI WWW.SHERLAR.UZ
Приветствую Вас MEXMON | RSS

Menu
Категории раздела
Новости Футбола
ozbekiston chempionat. jahon chempionati. evropa chempionati
ШОУ-Бизнес
Узбекский Шоу Бизнес JAHON SHOU BIZNES SHAHZODA RAYHON BOJALAR RAYXON.UZ SHAXZODA.UZ
SMS YUBORISH
BEPUL SMS YUBORISH UCELL MTS BEELINE PERFECTUM UZMOBILE BUTUN JAHONGA
QIZIQARLI
ENG QIZIQ AJOYIB PRIKOL ZOR MALUMOTLAR WWW.SHERLAR.UZ DA
MP3 KO`CHIRISH
BEPUL MP3 KOCHIRISH UZBEK RUS ARAB JAHON SHAXZODA RAYHON BOJALAR QASHQIRLAR MAKONI
MOBIL TELEFONLAR UCHUN
SOTKA UCHUN TEMA NOKIA TEMA MP3 JAVA KLIP KINO ZOR TEMALAR
Веб-Мастер
UZ DOMEN OLISH. UCOZNI ORGANISH BEPUL TK DOMEN. YANGI SHABLONLAR
TV SERIAL- ТВ Сериалы
QASHQIRLAR MAKONI YANGI. OZBEK SERIAL. UZBEK KINO
QO`SHIQ MATNI
YANGI QOSHIQLAR MATNI RAYHON SHAXZODA BOJALAR
IZOHLAR VA SMSLAR
YANGI SMS SHERLAR SHERLAR TOPLAMI
SEVGI
SEVGI MUXABBAT LOVE QIZLAR BILAN TANISHISH 14 FEVRAL SEVISHGANLAR KUNI
JAHON YULDUZLARI
JAHON YULDUZLARI
KULGI -FUNNY-PRIKOL
PRIKOL XAZIL FUNNY PRIKOL FOTO XAZIL FOTOSURATLAR. KULGILI RASMLAR
ISLOM
TANLOV
Психология
PSIXOLOGIK TESTLAR! PSIXOLOGIK TESTLAR PSIXOLOGIK TESTLAR!
FOYDALI MASLAHATLAR
Тесты
Рейтинг
FIKR-MULOHAZA
---TANISHAMAN---
QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH.
MUXLIS--FANAT
TALAB VA TAKLIF
KASSA
FOYDALI SAYTLAR
ZOR SAYTLAR . PRIKOL SAYTLAR
SHERIYAT
KOMPYUTERLAR UCHUN
Реклама
PUL ISHLASH
INTERNETDA PUL ISHLASH. PUL TOPISH.
qizlar bilan tanishaman
qizlar bilan tanishaman
Афоризмы
Aforizmlar
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI
SHAXZODA RAYHON BOJALAR SHOXRUXXON. OZODBEK. SHOXJOHON
Гостевая
IBRATLI XIKOYALAR
WWW.SHERLAR.UZ
WWW.SHERLAR.UZ SAYTI UCHUN MAHSUS YANGILIKLAR HABARLAR SMS SHERLAR MADHIYALAR
Новости Узбекистана
Kliplar
Наш опрос
SEVGANIZ BORMI?
XAMMA JAVOBLAR: 2289

Статистика

XOZIR SAYTDA 4
MEXMON 4
FOYDALANUVCHI 0
Главная » 2009 » Сентябрь » 19 » Кашфиётлар кашфиёти ёхуд мобил телефон хусусида
06:30
Кашфиётлар кашфиёти ёхуд мобил телефон хусусида
IX аср кашфиёти бўлган телефон шу даражада турмушимиздан мустаҳкам ўрин олдики, усиз ҳаётимизни тўлақонли тасаввур қила олмаймиз. Айниқса, мобил телефон дастёримиз бўлиши билан бирга, овунчоқ ва эрмагимизга ҳам айланиб қолди. Унинг беминнат ёрдамчи эканлигидан тортиб, қулай имкониятлари ҳақида кўп ва хўп гапириш мумкин. Ҳа, бу дастёр орқали smsлар жўнатиш ва олиш, мусиқа, радиоэшиттиришларни тинглаш, турли ўйинлар ўйнаш, ундан фотоаппарат ёки видеокамера сифатида фойдаланиш, ҳатто телевизор томоша қилиш мумкин. У орқали интернетга уланиш ҳам осон юмушга айланди. Шунингдек, асосий вазифаси сўзлашувни таъминлаб берувчи бу восита билан боғлиқ баъзи муаммоли масалалар ҳам пайдо бўлди. Қуйида шулар ҳақида бир-икки оғиз сўз...

 

АРЗОННИНГ ШЎРВАСИ...

 

Юртимизда мобил алоқа хизмати кейинги тўрт-беш йилда шу даражада тараққий топдики, бугунги кунга келиб бу хизматдан қарийб 13 миллионга яқин юртдошларимиз фойдаланишмоқда. Таққослаш учун: 2005 йилнинг ноябр ойида республикамизда мобил алоқа хизматидан фойдаланувчилар сони 1 миллиондан ошганди. Шунга яраша мобил телефон аппаратига бўлган талаб ҳам тобора ошиб бормоқда. Жаҳон бозорида тез-тез симсиз алоқа хизмати кўрсатувчи қўл телефонининг янги русумдагилари пайдо бўлмоқда. Табиийки, тадбиркорларимиз ҳам эҳтиёжга кўра, хориждан ҳар хил номдаги ва турли мултимедиали телефонларни олиб келиб, дўконларимизни тўлдиришмоқда. Шу билан бирга, ушбу талабдан ўз манфаати йўлида фойдаланаётган “тадбиркор”лар ҳам пайдо бўлди. Бундай сохта тадбиркорларни асосан йирик дўконлар атрофи ва бозорларда учратиш мумкин. Масалан, пойтахтимизнинг Навоий кўчасидаги савдо дўконлари олди ана шундай “ишбилармон”лар билан гавжум. Улар сизни кўришлари биланоқ “Телефон оласизми?” ёки “Бизда энг зўр телефонлар бор”, дея олдингизга пешвоз чиқишади. Олдин ишлатилгани бўлсин ёки янги телефонларми кафолат муддати — бир ҳафта. Тўғри, нархи дўкондагидан бир оз арзон. Яқинда мана шу “бозор” атрофида яқин дўстимнинг укаси Нуриддинни учратиб қолдим. Гапдан-гап чиқиб, у бу ерга бир ойдан буён қатнаб, овораю сарсон бўлганини айтди.

 

— Кафолати бир ҳафта деган “сотувчи” шу муддатда носозлиги маълум бўлган телефонни тўрт маротаба бошқасига алмаштириб берди, — дейди у. — Қизиғи шундаки, у ҳар гал мени кўриши билан янги телефонни кўрсатиб “Бунисига гарантия”, дея қўлимга тутқазарди. Аммо бу “гарантийний” телефонлар икки-уч кун ишларди. Мана, бугун пулимни зўрға қайтариб олдим.

 

“Телефон бозор”ларида харидорларга тавсия қилинаётган телефонлар турли йўллар билан божхона кўригидан ўтказилмасдан олиб келиб, сотилмоқда. “Сотка”фурушлар эски телефон аппаратларини арзон нархда олиб, асосан ташқи қисмини алмаштириб сотишади. Харидор эса ана шу “янги” телефондан узоғи билан уч-тўрт кун фойдаланади, ишламай қолгач, яна “ҳожатбарор” сотувчи олдига югуради. Шу тариқа юқорида тилга олган оворагарчиликлар бошланади.

 

Арзон нарса кимга ёқмайди, дейсиз. Қўлдан олинган телефон панд бериши мумкинлигини билган ҳолда яна ўзимизни шу бозорга урамиз. Оқибатда олтинга тенг вақтимизни шамолга совуриб, асабимизни эговлаб, соғлиғимизга зиён етказамиз. Масъул идора ва ташкилотлар бу борада турли чора-тадбирлар кўришмоқда, ноқонуний фаолият кўрсатаётган телефонфурушларнинг пайини қирқишмоқда. Бу ҳаракатлар янада самарали бўлиши учун биз харидорлар ана шундай “телефон бозорлари”даги арзон маҳсулотга учмаслигимиз керак. Бежизга “Арзоннинг шўрваси татимас” мақоли пайдо бўлмаган. Унинг туб моҳиятини англасаккина, сифатли маҳсулотнинг қадрига етган, ҳақиқий маънода маблағимиздан оқилона фойдаланган бўлар эдик. Хулоса шуки, сал қимматроқ бўлса-да, мобил телефонларни бир ойлик кафолат муддати билан дўконлардан харид қилганимиз маъқул.

 


Категория: QIZIQARLI | Просмотров: 1130 | Добавил: JAVOXIR | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
Реклама.
Forum Faollari
  • neyla19
  • _DialNeNiNo_
  • OYDIN
  • _Dilya_
  • Jasmina---
  • _NaTaLi_
  • _Didishka_
  • Bilov
  • SUDEYS
  • MUHABBAT3223
  • qobilbek9353
  • odil@xran
  • YILDIZ
  • odiljon_-_oxran
  • Golib1214
  • _Shaddotcha_
  • Zahar_qizcha
  • Futbolist1990
  • Muxtor
  • ZARINA5545
  • Поиск
    Календарь
    2025 yil mamlakatimizda “Mustahkam oila yili”
    Хостинг от uCoz