CHORSHANBA, 2025.01.01, 04:52
SMS SHERLAR, SMS TABRIKLAR, SMS SEVGI WWW.SHERLAR.UZ
Приветствую Вас MEXMON | RSS

Menu
Категории раздела
Новости Футбола
ozbekiston chempionat. jahon chempionati. evropa chempionati
ШОУ-Бизнес
Узбекский Шоу Бизнес JAHON SHOU BIZNES SHAHZODA RAYHON BOJALAR RAYXON.UZ SHAXZODA.UZ
SMS YUBORISH
BEPUL SMS YUBORISH UCELL MTS BEELINE PERFECTUM UZMOBILE BUTUN JAHONGA
QIZIQARLI
ENG QIZIQ AJOYIB PRIKOL ZOR MALUMOTLAR WWW.SHERLAR.UZ DA
MP3 KO`CHIRISH
BEPUL MP3 KOCHIRISH UZBEK RUS ARAB JAHON SHAXZODA RAYHON BOJALAR QASHQIRLAR MAKONI
MOBIL TELEFONLAR UCHUN
SOTKA UCHUN TEMA NOKIA TEMA MP3 JAVA KLIP KINO ZOR TEMALAR
Веб-Мастер
UZ DOMEN OLISH. UCOZNI ORGANISH BEPUL TK DOMEN. YANGI SHABLONLAR
TV SERIAL- ТВ Сериалы
QASHQIRLAR MAKONI YANGI. OZBEK SERIAL. UZBEK KINO
QO`SHIQ MATNI
YANGI QOSHIQLAR MATNI RAYHON SHAXZODA BOJALAR
IZOHLAR VA SMSLAR
YANGI SMS SHERLAR SHERLAR TOPLAMI
SEVGI
SEVGI MUXABBAT LOVE QIZLAR BILAN TANISHISH 14 FEVRAL SEVISHGANLAR KUNI
JAHON YULDUZLARI
JAHON YULDUZLARI
KULGI -FUNNY-PRIKOL
PRIKOL XAZIL FUNNY PRIKOL FOTO XAZIL FOTOSURATLAR. KULGILI RASMLAR
ISLOM
TANLOV
Психология
PSIXOLOGIK TESTLAR! PSIXOLOGIK TESTLAR PSIXOLOGIK TESTLAR!
FOYDALI MASLAHATLAR
Тесты
Рейтинг
FIKR-MULOHAZA
---TANISHAMAN---
QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH.
MUXLIS--FANAT
TALAB VA TAKLIF
KASSA
FOYDALI SAYTLAR
ZOR SAYTLAR . PRIKOL SAYTLAR
SHERIYAT
KOMPYUTERLAR UCHUN
Реклама
PUL ISHLASH
INTERNETDA PUL ISHLASH. PUL TOPISH.
qizlar bilan tanishaman
qizlar bilan tanishaman
Афоризмы
Aforizmlar
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI
SHAXZODA RAYHON BOJALAR SHOXRUXXON. OZODBEK. SHOXJOHON
Гостевая
IBRATLI XIKOYALAR
WWW.SHERLAR.UZ
WWW.SHERLAR.UZ SAYTI UCHUN MAHSUS YANGILIKLAR HABARLAR SMS SHERLAR MADHIYALAR
Новости Узбекистана
Kliplar
Наш опрос
SEVGANIZ BORMI?
XAMMA JAVOBLAR: 2289

Статистика

XOZIR SAYTDA 3
MEXMON 3
FOYDALANUVCHI 0
Главная » 2010 » Февраль » 12 » Каран Жоҳар:Режиссёрлигимдан фахрланаман
05:35
Каран Жоҳар:Режиссёрлигимдан фахрланаман
Тез орада режиссёр Каран Жоҳарнинг «Менинг исмим Хон» номли янги фильмининг халқаро премьераси бўлиб ўтади. Бу фильмда Болливуднинг машҳур жуфтлиги Шоҳрух Хон ва Кажол бирга суратга тушишган.
Премьера олдидан Каран Жоҳар ўзининг янги фильми, Шоҳрух ва Кажол, улар билан муносабати ҳақида сирларини ошкор қилди. - Шоҳрух Хон ва Кажол билан қандай учрашгансиз? Қандай қилиб улар билан дўст тутингансиз?
- Улар билан 90-йиллар ўрталарида танишганман. Кажол аллақачон кино санъатида бош ролларни ўйнайдиган актрисага айланиб бўлган. У машҳурликка қизиқмас, унга рол ўйнашнинг ўзи завқ бағишларди. Шоҳрух эса юлдузлик сари илдам қадам ташлаётган актёр эди. Ҳар биримиз ўз йўлимизда эдик, хуллас. Мен «танлаган йўлим тўғримикан» деб ўйлаб юрган пайтларим эди. Шоҳрух эса жангари фильмларнинг юлдузига айланаётган пайтлари. Қизиғи, «Ўғирланмаган келин» учаламизнинг ҳам ҳаёт йўлимизни белгилаб берган.
- «Ҳаётда ҳамма нарса бўлади» фильми сизнинг режиссёрлик дебютингиз бўлган. Улар эса юлдуз эди. Ишлаш қийин кечмаганми?
- Улар режиссура оламига кириб келганимдан бери менга ҳурмат билан муносабатда бўлишади. Иккаласи ҳам менинг қобилиятимга ишонишарди. Бирор марта ҳам имкониятларимга шубҳа билан қарашмаган. Бу эса менга куч бағишларди. Ундан ташқари, ўзим ҳам имкониятларимдан хавотирланмаганман. Шунчаки ҳаяжон бор эди, холос. «Ҳаётда ҳамма нарса бўлади»нинг титрига «режиссёр Каран Жоҳар» деб ёзаётганимда қанчалар фахрланганимни ҳозир тасвирлаб беролмайман.
- Аммо «Гоҳи шодлик, гоҳи ғам»ни суратга олмоқчи бўлган пайтларингизда вазият бир оз ўзгача эди?
- Тўғри, ўша пайтда Кажол турмушга чиққан, кинодан бир оз узоқлашиб қолган вақтлар эди. Бу фильм унинг қисқа танаффусдан сўнг суратга олиш майдонига илк ташрифи эди. Фарқи шаддод қиз энди оилали аёлга айланганди. Шоҳрух эса анча хавотирли кўринарди. Йўқ, унинг хавотири фаолияти билан боғлиқ эмасди. Бошқа ташвишлари бор эди. Аммо ўзини анча босиқ тутишга уринарди. Съёмкалар вақтида бир-биримиз билан яна-да яқинлашиб, сирдош бўлиб кетганмиз.
- Суратга олиш ишлари вақтида жуда ҳазилкаш бўлиб қоларкансиз?
- Нафақат съёмкалар вақтида, мен ҳар доим ҳазилкашман. Шоҳрух, Кажол ва мен кулгидан ичакларимиз узилгудек бўладиган пайтлар бўларди. Айниқса эҳтиросли саҳналар суратга олинаётганда. Мен унча-мунчага ғазабланавермайман. Шунинг учун ҳам кўп куламан.
- Нима деб ўйлайсиз, ҳозирги Шоҳрух ва Кажол «Менинг исмим Хон» фильмида бир-бирига мос тушармикин?
- Биласизми, бу фильмда Шоҳрухни ҳамма одатларимдан маҳрум қилганман. Унинг жозибали табассуми ҳам, одамга хуш ёқадиган қилиқлари ҳам фильм қаҳрамони Ризвон Хонда йўқ. У бу ролни ўйнаб ўз карьераси учун катта таваккал қилмоқда. Севиб қолган аёл ролини эса ижро этиши мумкин бўлган актрисалар кўп. Аммо бемор одамни севиб қолган аёл ролини Кажолдан бошқаси ўйнай олмаса керак. Кажол буни қойил қилишига ишонганим учунгина бош ролни берганман.
- Сўнгги савол. Fийбатчилигингиз ростми?
- Рост. Негаки, актёрларнинг ахборот олиш имкониятлари чекланган. Мен уларни янги-янги миш-мишлар билан таъминлаб тураман. Каран Жоҳар 1972 йил 25 майда продюсер Яш ва Хиру Жоҳарлар оиласида таваллуд топган. «Гринлоунс» мактабини тамомлагач, Тижорат ва Иқтисодиёт коллежига ўқишга кирган. Француз тили бўйича магистрлик даражасига эга.
Кинодаги фаолиятини оиласига тегишли «Дхарма Продакшнз» продюсерлик студиясида бошлаган. Бир нечта фильмларда орқа пландаги ролларни ижро этган. Кейин режиссёр Адитья Чопрага ассистентлик қилган.
Режиссёр сифатидаги дебюти «Ҳаётда ҳамма нарса бўлади» фильми бўлган. 1998 йилда бу фильм саккизта номинацияда «Filmfare» мукофотини қўлга киритган. Унинг охирги марта суратга олган фильми «Менинг исмим Хон» 12 феврал куни дунё бўйлаб катта экранларга чиқади.
У 2004 йилдан буён «Каран Жоҳар қаҳвахонаси» номли телешоуга муаллиф ва бошловчилик қилади.

Категория: JAHON YULDUZLARI | Просмотров: 848 | Добавил: JAVOXIR | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
Реклама.
Forum Faollari
  • neyla19
  • _DialNeNiNo_
  • OYDIN
  • _Dilya_
  • Jasmina---
  • _NaTaLi_
  • _Didishka_
  • Bilov
  • SUDEYS
  • MUHABBAT3223
  • qobilbek9353
  • odil@xran
  • YILDIZ
  • odiljon_-_oxran
  • Golib1214
  • _Shaddotcha_
  • Zahar_qizcha
  • Futbolist1990
  • Muxtor
  • ZARINA5545
  • Поиск
    Календарь
    2025 yil mamlakatimizda “Mustahkam oila yili”
    Хостинг от uCoz