Россиянинг «Твой день» нашри хабарига кўра, Италиянинг «Ювентус» жамоаси Россия термаси мураббийи Гуус Хиддинкни 9 миллион еврога сотиб олишга ҳаракат қилган. Нашрнинг ёзишича, туринликлар Россия футбол уюшмасига мурожаат қилиб, голландиялик мутахассисни беришларини илтимос қилишган.
«Ювентус» раҳбарияти жамоани Хиддинк бошқаришини жуда истамоқда. Раҳбарият айнан Хиддинкгина «ғари синьора»ни ҳалокат ботқоғидан олиб чиқиши мумкинлигини айтишган. Жамоа ҳозирги мураббий Чиро Ферраранинг фаолиятидан қониқмаяпти. Бироқ Гуус Хиддинкнинг агенти Турин жамоаси билан ҳеч қандай шартнома имзоланмаслигини, мураббийнинг умуман «Ювентус»га ўтиш нияти йўқлигини айтган.