"Кардиолoгнинг ёнига югуришдан аввал стоматолог кўригидан ўтинг", -
дейди Баффало университети профессори доктор Роберт Женго... Тиш
қаёқдаю юрак қаёқда, деб ўйларсиз? Аммо бироз адашасиз. Ахир тананинг
барча аъзолари ўзаро боғлиқлигини ҳали ҳеч ким бекор қилганича йўқ.
Тишлар ошқозон билан бевосита боғлиқ экан, нега энди юракка таъсир
этмайди?
Аризона штатида 1371 оилада олиб борган текширишлари натижасида у
шундай хулосага келди. Тиш ва милк касалликлари юрак хуружининг келиб
чиқиш эҳтимолини уч баравар ошираркан. Оғиз бўшлиғида 350 хилдан ортиқ
турли бактериялар бўлади ва улар милкдаги капиллярлар орқали қонга
сўрилади. Олимлар айни пайтгача "gingivalis" бактерияси юрак қон томир
касалликларини келтириб чиқаришини аниқлашган. Женгонинг
фикрича, инсондаги ҳар бир тиш ички аъзолар учун индикаторлик
вазифасини бажаради. Масалан, пастки тишлар жигар фаолиятини
мувофиклаштиради. Курак тишлар оёқ мускулларининг мустахкамлигини
бошкаради. Ошқозон ва ичак ҳолати кўпроқ милкларга боғлиқ. Ошқозон
яраси ва ўн икки бармоқли ичак касаллиги билан оғриган беморларда
парадонтоз ривожланаркан.