Ўзимизнинг санъаткорларимиз орасида ҳам автомобиль танлашда қайсарлар ва нозик дидлилар йўқ эмас. Ким учундир машина транспорт воситаси, ким учундир эса — хобби.
Дилшод Раҳмоновнинг машиналарга қизиқиши жуда кучли. Шу боис бир неча марта автоларини алмаштирган. Ҳозирги кунда "Toyota Prado”да юрибди. Собиржон Мўминов ҳам оқ "Toyota Prado” жипини ҳайдайди. "Мафтунингман” фильми юлдузи Турғун Азизов, ҳам худди шу русумдаги автомобилда театрга қатнайди. "Отга қамчи босишни яхши кўрадиган” Ҳосила Раҳимова "Toyota Prado” ҳайдар эди. "Эди” дейишимизнинг сабаби шундаки, бугунги кунда бу машинани Ҳосиланинг ўзидан кўра укаси кўпроқ бошқаряпти. "Epica” автомобилларига ҳам санъаткорларимиз орасида қизиқиш йўқ эмас. Масалан, Анвар Санаев ва Ёқутжон Ражабов қора "Epica”ни бошқаришади. "Lacetti” машинаси санъаткорларимиз орасида яхшигина оммалашган. Улуғбек Раҳматуллаев, Лола Аҳмедова (оқ) Алижон Исоқов, Жасур Умиров (мовий), Алишер Файз (қора), "Сурхон” гуруҳидаги Акбарали, Илҳом, хонанда Зеболар худди шу русумдаги автомобилни маъқул кўришади. "Matiz” автомобилига ишқибозлар ҳам топилади. Зиёда (гавдасига яраша), Ирода Иралиева (нозиклигига яраша), Абдурайим Абдуваҳобовлар шулар жумласидандир. "Toyota Prado”га нисбатан бироз ихчам "Captiva” жипини Жаҳонгир Позилжонов, Каниза (қора) ҳайдаётганини кўришингиз мумкин. Санъаткорларимиз орасида энг севимли автомобиль маркаси қайси эканлигини биласизми? Албатта, "Nexia”! Райҳон, Нилуфар Саидова (оқ), Лариса Москалёва (бундан аввал "Lada Kalina” ҳайдаган), "Сурхон” гуруҳи хонандалари Тўлқин Файз ҳамда Одил Карим, Ирода Йўлдошева (оқ), Сарвара, Дилноза Исмияминова (қаймоқ ранг), Шаҳнозабону (лекин ўзи машина ҳайдашдан чўчийди), театр актёр ва актрисаларидан Муқаддас Холиқова, Ботир Муҳаммаджонов, Маҳмуд Исмоилов, Толиб Мўминов, шунингдек, Алишер Узоқовлар "Ўзимизнинг "Nexia”дан қўймасин!” дейдиганлардан. Ҳайдовчилик маҳоратини оширишда "Жигули”дан фойдаланганлар кўп. Улардан Ҳосила Раҳимова, "Сурхон”чи Тўлқин Файз, Одил Каримларни санаб ўтиш мумкин.
|