БИР ЎҒЛОН ЎЗБЕКИСТОНДА, ИККИ ЎҒИЛ ЭГИЗАК АМЕРИКАДА, ЭНГ ҚИЗИҚАРЛИСИ ЮЛДУЗЛИ ОИЛАЛАРДА ДУНЁГА КЕЛДИ!
------------------------------------------------
ОЗОДБЕККА ЯНА БИР ЎҒИЛ МУБОРАК!
СЕЛИН ДИОНГА, ЯНА ИККИ ЎҒИЛ!
БУ ЯНГИ СЕНСАЦИЯ...(нимагадир шундай дегим келди!)
Канадалик хонанда Селин Дион Флорида
туғруқхоналарининг бирида эгизаклар кўрганини ёзади, хориж ОАВлари.
Хонанда ва унинг турмуш ўртоғи, 68 ёшли продюсер Рене Анжелил (Rene
Angelil)нинг 9 яшар Рене Шарль (Rene Charles) исмли ўғли бор. Улар
анчадан бери оилада яна бир фарзанд дунёга келишини жуда исташганини
айтишади. Ниҳоят, олтинчи бора ўтказилган экстракорпорал уруғлантириш
жараёни натижа берди! 42 яшар юлдузда туғруқ жараёни вақтидан сал
илгари кечди. Бироқ, эгизаклар соғлом! Эр-хотинлар эгизакларга исм
излаш блан овора. Эслатиб ўтамиз, Селин Дион бутун дунёга "Титаник”
фильми саундтреки ижрочиси сифатида жуда машҳур. Унинг дисклари 200
миллион нусхада сотилган. Биринчи фарзанди дунёга келгач, яъни 2001
йилдан бошлаб хонанда ижодий танаффус қилди. 2007 йилдан бошлаб эса
карьерасини давом эттиришга киришди.
Бугун Назарбеков ҳақидаги турли маълумотлар халқ учун жуда қизиқ.
Унинг ижоди, оиласи, сафарлари…Ҳамма-ҳаммаси! Чунки, у элимизнинг
севимли санъаткорига айлана олди. Аниқ маълумотларга қараганда, куни
кеча хонанда оиласида яна бир ўғил дунёга келган. Бундай хушхабарни
Озодбек айни Москвадаги гастрол чоғида эшитиб, кайфияти тоғдек
кўтарилди. Янги чақалоқ Озодбекнинг бешинчи фарзандидир! Унга исм
танлаш бобида хонандага самолётда қайтишидаги ширини соғинч ўйлари ё
уйга қайтганида чақалоқнинг беғубор кўзларига қарай туриб, яна бир
карра ота бўлиш бахти ҳисларини туйгани кўмак бўлар! Нима бўлганда ҳам,
юлдузли оилаларда, дунёнинг икки четида, бир кунда дунёга келган
ўғлонлар тақдири ҳам юлдузли бўлишига тилакдошмиз!
Жасур
|