Юлдуз Усмонова ҳақида сўнгги тарқалган миш-мишлар ҳақиқатга
айланишини хонанданинг ашаддий мухлислари чин дилдан исташяпти. Яъни,
примадоннанинг апрел концертлари! Хонанданинг энг сўнгги ижодий
янгиликлари эса бир олам. Айни кезда пойтахтда вақтинчалик истиқомат
қилаётган Юлдуз бир онини ҳам бесамар ўтказмоқчи эмас. Шу боисдан ҳам
иккита альбоми устида ижодий ишларни бошлаб юборган. Бири тожикча
альбом бўлиб, аллақачон иккита янги қўшиқ ҳам тайёр. "Намекуни” деб
номланган янги таронага эксклюзив клип ҳам суратга олиниши
режалаштирилган. Усмонованинг айтишича, клип ҳам, тарона ҳам "Биё биё”
хитидан кам эмас! Ўзбек тилидаги альбомнинг деярли фалсафий ва ҳаёт
ҳақиқатларини ўзида жо этган учта таронаси ҳам тайёр. Шулардан бири
эътиқоди суст, билса-билмаса ҳижобга ўраниб олган аёллар ҳақида.
Иккинчи тарона ҳақида олдинроқ хабар бергандик...Турк тилида яратилган
"Соатлар чалади тик- так”нинг ўзбек тилидаги талқини. Учинчи тарона
эса, аросатда қолганлар ҳақида. Ушбу қўшиқнинг "пайдо бўлиши”га эса
"Аросат” фильми жуда қаттиқ таъсир кўрсатди. Шундай қилиб, бир фикр
туғилади. "Олма пиш, оғзимга туш” қабилида санъат йўлида қаерга
боришини билмай ҳалак бўлган айрим хонандалар Юлдузнинг тинимсиз
ижодкорлигидан ўрнак олса бўларди!
Jasur HAMROYEV
|