Статистика |
XOZIR SAYTDA 5 MEXMON 5 FOYDALANUVCHI 0 |
|
| | |
| Главная » 2010 » Сентябрь » 9 » Юкингизни оғирлаштирманг
18:50 Юкингизни оғирлаштирманг |
"(Эй Муҳаммад) Аллоҳ томонидан бўлган бир марҳамат сабабли уларга (саҳобаларингизга) юмшоқ
сўзли бўлдингиз. Агар қўпол, қаттиқ дил бўлганингизда эди, албатта
атрофингиздан тарқалиб кетган бўлар эдилар. Бас, уларни афв этинг, улар
учун Аллоҳдан мағфират сўранг ва ишларингизда уларга маслаҳат солинг!...” (Оли Имрон сураси, 150 оят).
Бир куни лицейдаги устозимиз бизга шундай деди: "Эртага ҳаммангиз биттадан халта ва беш кило картошка олиб келинг”.
Эртасига барчанинг партаси устида картошка ва халталар турарди. Устоз:
"Энди бугунгача ўзингиз кечирмаган ҳар бир одам учунбиттадан картошка
олинг ва унинг исмини картошканинг устига ёзиб, халтага солинг!”
Баъзи ўқувчилар 3-4 картошка олган бўлса, баъзиларнинг халтаси тўлиб
кетди. Устоз: "Бир ҳафта мобайнида қаерга борманг, халталарингизни
ёнингиздан қўйманг. Ҳатто ётадиган ётоқда, юрган автобусингизда,
мактабда ҳам олиб юринг”, деди.
Орадан бир ҳафта ўтгач, ўша устознинг дарсига кирдик. Устозимиз синфга
кирар кирмас, барчамиз ўзимизча шикоят қилишга тушиб кетдик: "Устоз,
оғир халтани ҳамма жойда кўтариб юриш қийин экан...”, "Устоз,
картошкалар айний бошлади, одамлар ғалати қарашаяпти. Жонга тегди,
чарчаб кетдик...”
Устоз меҳр билан жилмайди: "Кўрдингизми, бировни кечирмай аслида
ўзимизни қийнаймиз. Руҳимизни оғир юк кўтариб юришга мажбур қиламиз.
Кечиришни қаршимиздаги инсонга қилинадиган илтифот деб ўйлаймиз.
Ҳолбуки, кечиримли бўлиш, аввало, ўзимизга қилинадиган яхшиликдир”.
|
Категория: ISLOM |
Просмотров: 1087 |
Добавил: JAVOXIR
| Теги: WWW.SHERLAR.UZ
| Рейтинг: 5.0/1 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
| |
|
|