Статистика |
XOZIR SAYTDA 2 MEXMON 2 FOYDALANUVCHI 0 |
|
| | |
| Главная » 2010 » Январь » 14 » Ё сиз алдайсиз, ё сизни алдашади!
04:31 Ё сиз алдайсиз, ё сизни алдашади! |
Одамлар бир-бирини нима учун айнан 1 апрел кунида алдашларини биласизми? Гаройиб анъананинг келиб чиқиши тарихи 1564 йилга бориб тақалади. Худди мана шу йили Франция қироли йил боши 1 апрелдан 1 январга кўчирилиши ҳақида фармон чиқаради. 1 апрелда янги йил совғасини олишга кўникиб қолган сарой аёнлари ўзларини алданган ҳис қилиб, 1 апрел кунини «Ёлғончилар куни» деб атай бошлайдилар… Дарвоқе, бу байрам турли давлатларда турлича нишонланади. Австралияда 1 апрел – кулги куни деб белгиланган. Яшил қитъа вакиллари орасида байрам куни бир-бирларини чув тушириш ва антиқа совғалар ҳадя этиш урфга айланган. * Буюк Британия, Канада, Австралия ва Янги Зеландияда кимнидир алдамоқчи бўлган инсон куннинг биринчи ярмига қадар ҳаракатини қилиб қолиши керак. Куннинг иккинчи ярмида ҳазил қилган инсонга кун аҳмоғи лақаби берилади. Францияда 1 апрел «Апрел балиғи» байрами сифатида нишонланади. 1564 йилда мамлакат қироли Карл IX томонидан йил боши 1 апрелдан 1 январга кўчирилиши сарой аёнларининг кескин эътирозига сабаб бўлади, улар анъанага содиқ қолган ҳолда бир-бирига янги йил совғаси – балиқни ҳадя этишади. Сарой аёнлари ва умумхалқ норозилигига сабаб бўлганига қарамасдан, қарор ўзгартирилмайди. «Апрел балиғи» куни эса французлар йилномасида байрам сифатида муҳрланиб қолади. Россияда биринчи апрел «Ҳазиллар куни» сифатида қуйидаги воқеадан сўнг нишонлана бошлаган: кунларнинг бирида Санкт-Петербург аҳолисига шаҳарда ёнғин бошлангани ҳақида фавқулодда хабар эълон қилинади. Шум хабар эълон қилинган кун 1 апрел, фавқулодда ҳолат эса шунчаки ҳазил бўлиб чиқади... АҚШ. Россияда 1 апрел тонги турфа ҳазиллар билан бошланса, Америка оммавий ахборот воситаларида шу куни «мамлакатнинг энг аҳмоқ кишилари рўйхати» эълон қилинади. «Нишонга олинган» инсонга олдиндан огоҳлантириш берилади. Сабаб, Америкадек давлатда ҳар қандай ҳазил кенгмасштабларни қамраб олиб, жиддий сиёсий жанжалга айланиб кетиши ҳеч гапмас. Шотландияда аҳмоқлар куни қаторасига икки кун нишонланади. Байрамнинг иккинчи куни «Дум куни» деб аталиб, ҳушёр бўлмаган киши тепки еб қолиши мумкин. Байрамнинг биринчи кунида эса стулларга ғалати овозлар чиқарадиган халталарни қўйиш «мода» тусига кирган. Германия. Олмонияликлар 1 апрел кунини хосиятсиз санайдилар. (Сабаб, 1 апрел куни Иуда туғилган.) Айнан шу куни туғилган инсон омадсиз бўлади, деб ишонишади. Мамлакатдаги қишлоқларда шу куни ҳеч ким ишламайди, янги иш бошлашмайди ҳатто сигирларни боқишмайди. Энг машҳур апрел ҳазиллари 1 апрел куни матбуот ходимлари ўз «ҳокимиятидан» фойдаланган ҳолда, муштарий ва тингловчиларни чув тушириш ҳуқуқига эгалар. Қуйида, 1 апрел куни дунё бўйича амалга оширилган энг машҳур ҳазилларни келтириб ўтамиз. Учар пингвинлар ҳақида репортаж Репортаж BBC телеканали орқали намойиш этилган. Унда олимлар шу бугунга қадар пингвинларнинг номаълум - учадиган турини кашф этишгани ҳақида хабар беришган эди. Янгиликка «лаққа тушган» кўпгина нашриётлар, шу жумладан Россия телевидениеси ҳам «Учар пингвинлар» ҳақидаги репортажни «энг сўнгги оламшумул янгилик» сифатида ўз мухлисларига етказиб қўйишган. Спагетти дарахтлари 52 йил муқаддам, аниқроғи 1957 йилда BBC янгиликларида серёнғин келган қиш эвазига Швейцарияда спагетти дарахтлари мўл ҳосил бергани ҳақида хабар тарқатилган эди. Репортажга дарахтлардан спагетти йиғиб юрган деҳқонлар сурати илова қилинган. Ҳазилни жиддий қабул қилган миллионлаб томошабинлар томонидан ВВСга тинимсиз қўнғироқлар бўлади. Қизиқувчиларнинг аксарияти макарон дарахтини қаердан сотиб олиш мумкинлиги ҳақида сўрашган экан. Энг аҳмоқона ҳазил Ёлғонлар кунида Қувайт телеканалларининг бирида амир фармонига мувофиқ, пойтахтнинг кўркига кўрқ қўшиб турган икки улкан иншоот мамлакат чеккасида жойлашган қишлоқларнинг бирига кўчирилиб ўтказилиши ҳақида хабар берилади. Бўйи 187 ва 121 метрни ташкил қиладиган бинолар қандай қилиб «ечиб олиниши»ни ўз кўзлари билан кўриш учун пойтахтга бир неча ўн минг томошабин йиғилганига нима дейсиз?. «Титаник»нинг нусхаси Бристол радиостанцияси эса худди мана шу байрам куни яқинда қуриб битказилган «Титаник» кемасининг аниқ нусхаси 1 апрел куни денгизга туширилиши ҳақида эълон қилган. Кема қай тарзда сувга туширилишини кузатиш учун йиғилган минглаб оломонни тарқатиш учун мамлакат полициячиларини оёққа турғазишга тўғри келган эди. Аммо бу материал хазил ёки ёлгон эмас. Сизчи? 1-апрелда Сиз кимга, кандай хазил килган эдингиз? Ёки айнан шу куни сизни нима деб энг эсда коларли даражада алдашган???
|
Категория: QIZIQARLI |
Просмотров: 981 |
Добавил: lucky
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
| |
|
|