Диванда ётиб, бирор нарсадан қўллари кир бўлган одам нима қилиши
керак? Албатта, оддий одамлар ўрнидан туриб, қўлларини ювиб келади ёки
столда турган салфеткага артади. Аммо иши кўплигидан бирров туришга ҳам
вақти бўлмаган ёхуд табиатан ўта ялқов одам бўлса-чи?
Япониядаги Интернет-дўконларда эринчоқлар учун янги гажет сотила
бошланди. Салфеткалар тўлдирилган қутича тўртта ғилдиракка ўрнатилган.
Диванда ясланиб ётган одам қорнини силаганча пульт орқали уни бошқариши
мумкин. Энди улар овқатдан кейин қўлини артиш учун ўринларидан туришга
ҳам вақт сарфлашмайди.
Бунинг устига ғайриоддий нарсаларни
ёқтирадиган одамларнинг коллекциясида ҳам бундай буюм ўз ўрнини топиши
тайин. Бошқарув пульти орқали юрадиган салфеткали қутича кўп нарсани
кўрган одамлар учун антиқа совға бўлиб хизмат қилиши ҳам мумкин.