Охирги йилларда шифокорлар ойпарастлик (лунатизм)нинг янги турларига дуч келишмоқда. Маълумки, уйқуда юриш ва гапириш ойпарастликка хосдир. Энди бу касалликнинг янги белгиси пайдо бўлди – ўзи билмаган ҳолда СМС жўнатиш. Шифокорларнинг айтишича, бундай дардга чалинган одамлар ухлаб ётган бўлса-да, кимларгадир СМС жўнатаверади. Шу сабабли улар ухлаш учун ўзларига қулай шароит яратишлари, мобил телефонни иложи борича ётоқдан узоқроққа қўйишлари лозим.