Янги йил байрамлари куни кўплаб муассасалар арча байрамлари уюштиради. Ахир янги йил ҳақиқий эртаклар байрами! Эътиборингизга пойтахтимизда болалар учун ташкил этилаётган арча байрамлари дастурини ҳавола этамиз. 26 декабрдан 10 январгача Алишер Навоий номидаги опера ва балет катта театрида "Эртаклар ўрмони сирлари” (рус ва ўзбек тилларида). Спектакллар соат 11:00, 15:00, 17:00 (рус тилида), 13:00 (ўзбек тилида) бошланади. Чипта нархи: 2000–5000 сўм. 28 декабрдан 10 январгача Миллий театрда — "Миттивой ва Карлсон” (ўзбек тилида). Чипта нархи: 1500–3500 сўм. 30 декабрдан 10 январгача Тошкент Давлат циркида – "Бэтмен цирк гумбази остида”. Чипта нархи: 3000-6000 сўм (иш кунлари), 5000-8000 сўм (дам олиш кунлари). Рус академик драма театрида — "Уйқудаги малика ва етти баҳодир ҳақида эртак” (А.С.Пушкин асари асосида). 26-27 декабрь соат 12:00; 2-3 январь соат – 10:00, 12:00, 14:00, 16:00; 4-10 январь кунлари соат – 11:00, 13:00, 15:00. Чипта нархи: – 3000 сўм. 24 декабрдан 10 январгача "Аладдин” театрида — "Сеҳрли кўзгу ва Қорбобо” мусиқали эртаги. Спектакллар соат 10:30, 12:30, 14:30, 16:00 да бошланади. Чипта нархи: 3000–5000 сўм. Ўзбекистон Ёшлар театрида — "Қор маликаси”. Спектакль 26-30 декабрь кунлари соат 10:00, 12:00; 2-10 январь кунлари соат – 12:00, 14:00 да бошланади. Чипта нархи: 3000–4000 сўм. 27 декабрдан 10 январгача Ўзбекистон Давлат консерваториясида — "Қор маликаси” (рус ва ўзбек тилларида). Спектакллар соат 10:00, 12:00, 14:00, 16:00 да бошланади. Чипта нархи: 4000, 5000, 6000 сўм. 30 декабрдан 8 январгача "Зарафшон” концерт залида — "Золушка” мусиқали эртак-шоуси. Соат: 10:00, 12:00, 14:00, 16:00 да бошланади. Чипта нархи: 4000–5000 сўм. 27 декабрдан 10 январгача "Ўзбекистон” сув спорти саройида— "Шрек нинг янги саргузаштлари”. Томошалар соат 11:00, 13:00, 16:00 да бошланади. Кўзи ожизлар жамияти маданият саройида— "Аёз бобо” спектакли. Чипта нархи: 2000 сўм, совға билан — 6000 сўм.
|