Интернет сайтларида янги авлод "Infiniti QX56”нинг
суратлари пайдо бўлди. Дунёнинг энг серҳашам жипларидан бўлиши
кутилаётган мазкур автомобил яқинда намойиш этилган сўнгги авлод
"Nissan Patrol” базасида яратилган.
Ташқи кўринишидан бу иккала автомобил бир-бирига
жуда ўхшаб кетишидан ташқари, уларнинг иккаласига ҳам 5,6 л, 400 от
кучига эга саккиз цилиндрли двигател ўрнатилади.
Лекин "Infiniti QX56”нинг "Nissan Patrol”га нисбатан афзалликлари
бисёр бўлиши табиий, албатта. "Infiniti QX56”да энг сифатли чарм ва
ёғоч навларидан фойдаланилади. Автомобил 4 зонали климат контрол, салон
иссиқ кунларда қизиб кетмаслиги учун ойналарни совутиб турувчи тизим
ва