Главная » 2010»Сентябрь»12 » Яна авария, яна ўлим. Радиус-21 Шахзод Ғуломов бевақт оламдан ўтди.
08:59
Яна авария, яна ўлим. Радиус-21 Шахзод Ғуломов бевақт оламдан ўтди.
Хозиргина хабар беришларича Бўка шахридан Тўй-тепа шахрига йўналган Radius-21 хонандаси Шахзод 11-сентябрь соат 23-30ларда ўзининг Матиз автомашинасида аварияга учраб оламдан ўтди.
Яқиндагина июль ойида туғилган фарзанди, рафиқаси, синглиси ва онаси оғир ахволда Тўй-тепа шахридаги шифохонада.
Хабар беришларича у бугун тонгда Тошкентга келиши керак бўлган. Ноябрь ойида у синглисини турмушга бераётганди, ундан ташқари атрофидаги танишларининг айтишларича яқин орада концерт дастурини хам тақдим қилиш нияти бўлган.
Оила аъзоларига таъзия билдирамиз.
Шоу-бизнес оламидаги йигитларни эса жанозага чорлаймиз.
Ammo o’sha olov bir kun so’nar begumon… Азизим эссиз….(Радиус-21 "Шекспир монологи”дан) Radius-21
06-00
Тафсилотлар:
Ваз-2106 автомашинаси билан Ташморяга чиқиб кетадиган йўлда Шахзоднинг Матиз машинаси олди билан тўқнашиб кетишган. Айнан шу жойни фалокат йўли дейишаркан, чунки жуда кўп авариялар бўладиган жой. У машинадаги 2 йигит хам оламдан ўтган. Шахзоднинг машинасида онаси, синглиси, рафиқаси ва фарзанди бўлган.
Синглиси бош мия чайқалиши, рафиқаси қовурғаси синган, онасини қўл ва оёғи синган. Уларнинг ахволи хозирча стабил, онаси Шахзоднинг ўлими хақида бехабар…
Шахзоднинг 3 ойлик чақалоғини клипмейкер Ёдгор Носиров Тошкентдаги 16-шифохонага олиб келганидан хабардормиз. Йўл-йўлакай бир неча секундга чақалоқни нафаси тўхтаб қолган. Хозирда у реанимацион бўлимда.