Мухлисларнинг хабари бўлса, истеъдодли бастакор ва хонанда Jakhongir.Uz
ёш хонанда Диасга продюсерлик қилаётган эди. Лекин Диас ҳозирда ўқиш
билан бандлиги туфайли Jakhongir.Uz ўз фаолиятини тўхтатди.
Jakhongir.Uz ҳозир ўз ижодий фаолияти билан қизғин шуғулланиб,
мухлисларга совға тариқасида янги мусиқий альбомини сотувга чиқарди.
Бундан ташқари, Jakhongir.Uz Лейли билан биргаликда "Прости меня” ёки
дуэтнинг иккинчи номи "Просто будь” таронасини куйлади. Қўшиқ сўзи
ҳамда мусиқаси Jakhongir.Uz нинг ўзига тегишли.