YAKSHANBA, 2024.12.29, 12:23
SMS SHERLAR, SMS TABRIKLAR, SMS SEVGI WWW.SHERLAR.UZ
Приветствую Вас MEXMON | RSS

Menu
Категории раздела
Новости Футбола
ozbekiston chempionat. jahon chempionati. evropa chempionati
ШОУ-Бизнес
Узбекский Шоу Бизнес JAHON SHOU BIZNES SHAHZODA RAYHON BOJALAR RAYXON.UZ SHAXZODA.UZ
SMS YUBORISH
BEPUL SMS YUBORISH UCELL MTS BEELINE PERFECTUM UZMOBILE BUTUN JAHONGA
QIZIQARLI
ENG QIZIQ AJOYIB PRIKOL ZOR MALUMOTLAR WWW.SHERLAR.UZ DA
MP3 KO`CHIRISH
BEPUL MP3 KOCHIRISH UZBEK RUS ARAB JAHON SHAXZODA RAYHON BOJALAR QASHQIRLAR MAKONI
MOBIL TELEFONLAR UCHUN
SOTKA UCHUN TEMA NOKIA TEMA MP3 JAVA KLIP KINO ZOR TEMALAR
Веб-Мастер
UZ DOMEN OLISH. UCOZNI ORGANISH BEPUL TK DOMEN. YANGI SHABLONLAR
TV SERIAL- ТВ Сериалы
QASHQIRLAR MAKONI YANGI. OZBEK SERIAL. UZBEK KINO
QO`SHIQ MATNI
YANGI QOSHIQLAR MATNI RAYHON SHAXZODA BOJALAR
IZOHLAR VA SMSLAR
YANGI SMS SHERLAR SHERLAR TOPLAMI
SEVGI
SEVGI MUXABBAT LOVE QIZLAR BILAN TANISHISH 14 FEVRAL SEVISHGANLAR KUNI
JAHON YULDUZLARI
JAHON YULDUZLARI
KULGI -FUNNY-PRIKOL
PRIKOL XAZIL FUNNY PRIKOL FOTO XAZIL FOTOSURATLAR. KULGILI RASMLAR
ISLOM
TANLOV
Психология
PSIXOLOGIK TESTLAR! PSIXOLOGIK TESTLAR PSIXOLOGIK TESTLAR!
FOYDALI MASLAHATLAR
Тесты
Рейтинг
FIKR-MULOHAZA
---TANISHAMAN---
QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH.
MUXLIS--FANAT
TALAB VA TAKLIF
KASSA
FOYDALI SAYTLAR
ZOR SAYTLAR . PRIKOL SAYTLAR
SHERIYAT
KOMPYUTERLAR UCHUN
Реклама
PUL ISHLASH
INTERNETDA PUL ISHLASH. PUL TOPISH.
qizlar bilan tanishaman
qizlar bilan tanishaman
Афоризмы
Aforizmlar
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI
SHAXZODA RAYHON BOJALAR SHOXRUXXON. OZODBEK. SHOXJOHON
Гостевая
IBRATLI XIKOYALAR
WWW.SHERLAR.UZ
WWW.SHERLAR.UZ SAYTI UCHUN MAHSUS YANGILIKLAR HABARLAR SMS SHERLAR MADHIYALAR
Новости Узбекистана
Kliplar
Наш опрос
SEVGANIZ BORMI?
XAMMA JAVOBLAR: 2289

Статистика

XOZIR SAYTDA 4
MEXMON 4
FOYDALANUVCHI 0
Главная » 2009 » Октябрь » 15 » Jahongir.Uz - Originalikni xush ko'ruvchi ijodkor
22:00
Jahongir.Uz - Originalikni xush ko'ruvchi ijodkor
Ўзига хосликни хуш кўрувчи хонанда, бастакор, овоз режиссёри ҳамда Ўзбекистон Давлат Консерваториясининг ёш ўқитувчиларидан бири Jakhongir.Uz инсон кўп қиррали бўлиши керак, деган ақидага амал қилиб яшайди.
«Жонли мулоқот» иштирокчилари томонидан берилган саволларга хонанданинг қайтарган жавобларини эътиборингизга ҳавола этамиз.
Ўзи ҳақида ўзи…
‘‘Санъат соҳасига 6 ёшимдан кириб келганман. Ота-онам мусиқага бўлган қизиқишимни кўриб, «Глиер» номли мусиқа мактабининг классик мусиқа асбоби - “Виолончель” синфига беришган. Илк мусиқий билимларимни айнан шу ерда олганман. Мактабдаги таҳсилдан кейин Ўзбекистон Давлат Консерваториясининг «Мусиқий овоз режиссёрлиги» факультетига ўқишга кирганман. Ҳозирда ўз соҳам бўйича санъаткор, бастакор ва овоз режиссёриман. Эстрадамиз вакилларига, кинофильмларга ва ТВ каналлари орқали намойиш қилинадиган турли хил кўрсатувларга мусиқа яратиб келмоқдаман.
– Нима учун кўпроқ инглиз ва рус тилларида қўшиқлар яратасиз?
Дилафрўз Эгамова, Тошкент.
Jakhongir.Uz:  Биласизми, мен қўшиқ ёзаётганимда биринчи унинг мусиқасини яратаман. Мусиқа яратилиш жараёнида синов сифатида инглиз тилида хиргойи қилиб кўраман. Қолаверса русийзабон мактабни битирганман. Олийгоҳда ҳам рус гуруҳида таҳсил олганман. Шу боисми менга рус ва инглиз тилидаги оҳанглар яқинроқ. Аммо ўзбек миллий қўшиқларимизга бўлган қизиқишим ҳам баланд. Санъаткорларимиз талаб қўйишса, миллий мумтоз йўналишда ҳам мусиқа ёзиб бера оламан. Қўлимдан келади.
- Айрим «хонанда»ларнинг қўшиғидан аввал турли фотосурат ва плакатлари одамларга етказилаётганига кўп гувоҳ бўлганман. Тароналарингиз радио ва телевидениеда кўп янграса-да, рекламага умуман урғу бермагансиз шу пайтгача. Нима учун?
Шерзод Абдураҳмонов, Самарқанд.
Jakhongir.Uz:   Табиатим шунақа. Ҳамма қилаётган ишни қилишни ёқтирмайман. Агар хоҳласам, ўзимни реклама қилишим ва сиз айтаётгандек бир ойда эл оғзига тушишим мумкин, бунга имкониятларим етарли. Лекин мен учун одамлар ҳеч қандай рекламасиз сизга неччи баҳо қўйишларини билиш афзалроқ. Кейин ҳозирча ўзимни реклама қилишга тайёрман деб ҳисобламайман. Ҳали вақт бор…
- Армонингиз борми?
Омон Алиев, Каттақўрғон.
Jakhongir.Uz:   Армоним йўқ. Лекин севган инсоним армон бўлиб қолишига бир баҳя қолган. Тақдиримизни атиги бир кун хал қилди.
- Эшитишимча, сизга чет давлатдан ҳам таклифлар тушган. Нима учун таклифни рад этдингиз, ахир бундай имконият ҳар доим ҳам бўлавермайди?
Шаҳноза Одилова, Сирдарё.
Jakhongir.Uz:   Тўғри, чет давлатдан «кел, барча шароитлар яратилган студияда ишла» деган таклифлар билан чиқишган. Лекин мен барчасини рад этганман. Нега? Чунки мен ўз она ватанимни севаман! Айнан шу ерда ўзимни бемалол ҳис қиламан. Чўнтагимда бир сўмим бўлмаса, уйимга пиёда ҳам етиб олишим мумкин. Истасам, кечаси билан хиёбондаги ўриндиқда ўтириб ижод ҳақида хаёл суриб чиқишим мумкин. Менга ҳеч ким ҳалал қилмайди. Рад жавобимни чет эллик биродарларим тўғри қабул қилишган, улар “Studio.Uz” студиямга келиб қўшиқларини ёздириб, қайтиб кетишади.
- Нима учун инсон дунёга кулиб эмас, йиғлаб келади? Нима учун йигит қизни севиб туриб, ташлаб кетади?
Озода Темирова, Жиззах вилояти.
Jakhongir.Uz: Инсон бу қийин – синовли ҳаётда умри қандай ўтишини билмаслиги учун дунёга йиғлаб келади.
Йигит ўзига ишонмаганлигидан ёки севгилиси билан бир-бирига тўғри келмаслигини тушуниб етгач қизни ташлаб кетади.
- Сизга саволим йўқ. Мен сизнинг ашаддий мухлисингизман. Ижодингизга ҳар доим баркамоллик тилайман. Бундан-да юқори мартабаларга эришишингизни Аллоҳдан сўраб қоламан.
Малика, Самарқанд вилояти.
- Жаҳонгир Азимхўжаев, ўзингизни бастакор ва қўшиқчиликка умуман тескари бўлган соҳа, масалан, Формула-1 пойгаларининг бевосита иштирокчиси сифатида тасаввур қила оласизми?
Jakhongir.Uz: Ҳа, албатта, имконият бўлса пойгада ўзимни синаб кўрган бўлардим ҳам. Чунки машина бошқаришни жуда яхши кўраман. Аммо белгиланмаган жойларда тезликни оширишни ёмон кўраман.
Румина, Тошкент шаҳри:
- www.odnoklassniki.ru сайтига кириб турасизми?
Jakhongir.Uz: Албатта кириб тураман.
- Сизга дўстликни таклиф қилганимда, рад жавобини бердингиз...
Jakhongir.Uz: Йўғ-э, биласизми бу сайтда 500 тадан ортиқ дўст қабул қилиб бўлмайди. Иложи бўлса, яна бир бор юборсангиз, ҳаракат қиламан қўшиб қўйишга.
- Электрон манзилингизни бера оласизми?
Jakhongir.Uz: Ҳа албатта. Нафақат сизга балки газета орқали барча мухлисларимга шуни маълум қиламанки, қандайдир таклиф ёки мулоҳазалари бўлса, jakhongir.uz@mail.ru электрон манзилимга хат ёзишлари мумкин.
Раъно, Тошкент шаҳри.
- Jakhongir.Uz ёшлигида ким бўлишни орзу қилган?
Jakhongir.Uz: Ёшлигимда мен орзу қилган касблар жуда кўп бўлган. Лекин кўпинча, қўлимга дипломат ушлаб, қоп-қора машинанинг орқасига ўтириб, битта ручкам бўлса дердим ва шу ручкада қандайдир ҳужжатларга имзоимни қўйиб келишни роса хоҳлардим. Аммо ҳозирда дипломатликни эмас, санъат соҳасини танлаганимдан ҳеч ҳам афсусланмайман.
Орифжон Жабборов, Учқўрғон шаҳри.
Jakhongir.Uz га манзур бўлган савол:
– Ҳар бир санъаткорнинг ўз идеали бўлади. Сиз ҳам кимгадир қаттиқ хавас қилганмисиз?
Фарида Кимсанова, Наманган.
Jakhongir.Uz:   Ёшлигимдан мен учун идеал ижодкор бу Майкл Жексон бўлиб келган. Унинг стандионларни тўлдириши, ўз устида тинимсиз ишлаши, саҳнадаги эркин ҳаракатлари жуда ёқарди. Мухлислари билан бирга рақс тушиб, биргаликда куйлаб, кези келганда улар билан бирга йиғларди ҳатто… Майкл шу учун ҳам поп мусиқа «қирол»и деб тан олинган! Фикримча бўлсанг шу даражада зўр бўлишинг керак. Ўртамиёналик хонанда фожиаси.
Мухлисамизга хонанданинг эсдалик совғаси: қўшиқлари ёзилган CD диск ва юмшоқ ўйинчоқ тақдим этилади.

Категория: ШОУ-Бизнес | Просмотров: 976 | Добавил: JAVOXIR | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
Реклама.
Forum Faollari
  • neyla19
  • _DialNeNiNo_
  • OYDIN
  • _Dilya_
  • Jasmina---
  • _NaTaLi_
  • _Didishka_
  • Bilov
  • SUDEYS
  • MUHABBAT3223
  • qobilbek9353
  • odil@xran
  • YILDIZ
  • odiljon_-_oxran
  • Golib1214
  • _Shaddotcha_
  • Zahar_qizcha
  • Futbolist1990
  • Muxtor
  • ZARINA5545
  • Поиск
    Календарь
    2024 yil mamlakatimizda “Mustahkam oila yili”
    Хостинг от uCoz