CHORSHANBA, 2025.01.01, 05:07
SMS SHERLAR, SMS TABRIKLAR, SMS SEVGI WWW.SHERLAR.UZ
Приветствую Вас MEXMON | RSS

Menu
Категории раздела
Новости Футбола
ozbekiston chempionat. jahon chempionati. evropa chempionati
ШОУ-Бизнес
Узбекский Шоу Бизнес JAHON SHOU BIZNES SHAHZODA RAYHON BOJALAR RAYXON.UZ SHAXZODA.UZ
SMS YUBORISH
BEPUL SMS YUBORISH UCELL MTS BEELINE PERFECTUM UZMOBILE BUTUN JAHONGA
QIZIQARLI
ENG QIZIQ AJOYIB PRIKOL ZOR MALUMOTLAR WWW.SHERLAR.UZ DA
MP3 KO`CHIRISH
BEPUL MP3 KOCHIRISH UZBEK RUS ARAB JAHON SHAXZODA RAYHON BOJALAR QASHQIRLAR MAKONI
MOBIL TELEFONLAR UCHUN
SOTKA UCHUN TEMA NOKIA TEMA MP3 JAVA KLIP KINO ZOR TEMALAR
Веб-Мастер
UZ DOMEN OLISH. UCOZNI ORGANISH BEPUL TK DOMEN. YANGI SHABLONLAR
TV SERIAL- ТВ Сериалы
QASHQIRLAR MAKONI YANGI. OZBEK SERIAL. UZBEK KINO
QO`SHIQ MATNI
YANGI QOSHIQLAR MATNI RAYHON SHAXZODA BOJALAR
IZOHLAR VA SMSLAR
YANGI SMS SHERLAR SHERLAR TOPLAMI
SEVGI
SEVGI MUXABBAT LOVE QIZLAR BILAN TANISHISH 14 FEVRAL SEVISHGANLAR KUNI
JAHON YULDUZLARI
JAHON YULDUZLARI
KULGI -FUNNY-PRIKOL
PRIKOL XAZIL FUNNY PRIKOL FOTO XAZIL FOTOSURATLAR. KULGILI RASMLAR
ISLOM
TANLOV
Психология
PSIXOLOGIK TESTLAR! PSIXOLOGIK TESTLAR PSIXOLOGIK TESTLAR!
FOYDALI MASLAHATLAR
Тесты
Рейтинг
FIKR-MULOHAZA
---TANISHAMAN---
QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH.
MUXLIS--FANAT
TALAB VA TAKLIF
KASSA
FOYDALI SAYTLAR
ZOR SAYTLAR . PRIKOL SAYTLAR
SHERIYAT
KOMPYUTERLAR UCHUN
Реклама
PUL ISHLASH
INTERNETDA PUL ISHLASH. PUL TOPISH.
qizlar bilan tanishaman
qizlar bilan tanishaman
Афоризмы
Aforizmlar
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI
SHAXZODA RAYHON BOJALAR SHOXRUXXON. OZODBEK. SHOXJOHON
Гостевая
IBRATLI XIKOYALAR
WWW.SHERLAR.UZ
WWW.SHERLAR.UZ SAYTI UCHUN MAHSUS YANGILIKLAR HABARLAR SMS SHERLAR MADHIYALAR
Новости Узбекистана
Kliplar
Наш опрос
ENG ZOR KIM?
XAMMA JAVOBLAR: 1098

Статистика

XOZIR SAYTDA 1
MEXMON 1
FOYDALANUVCHI 0
Главная » 2010 » Февраль » 18 » Қизиқчининг хақороти, ёки машхурларга хар нарса мумкинми?
04:17
Қизиқчининг хақороти, ёки машхурларга хар нарса мумкинми?

КУЛГУ УСТАСИ ЖУРНАЛИСТНИ ҲАҚОРАТ ҚИЛИШГА ҲАҚҚИ БОРМИ?

Инсон ҳар қандай вазиятда ҳам маданиятли бўлиши ва бошқа инсонларга маданият билан муомала қилиши керак. Айниқса, у халқ кўз ўнгидаги таниқли инсон бўлса, унда маданият даражаси янада юқори бўлиши таъкидланади. Лекин, баъзи бир таниқли, ёши катта инсонларни маданияти  . . .

Кеча 16 февраль куни «Тохир – Зухра 2» ёки «Ада эмас, дада» фильми ёпиқ премьера, пресс-конференцияси Киночилар уйида бўлиб ўтгани ҳақида ёзган эдим. Фильм ҳақидаги шахсий фикрларим, мен фильмни кўришни бошлаган эпизодимдан бошлаб берилган эди.

Эртаси куни яъни, 17 февраль кундуз соат 12.50 ларда,  мени Обид Асомов қидираётганлигини айтишиб, уларни телефон рақамини беришди.

Обид Асомов ёши катта инсон бўлгани учун, ўзим уларга қўнғироқ қилиб, ўзимни таништиришимни биламан, улар менга бақириб кетдилар. Ваҳоланки, ҳали мақолани ўқимаган эканлар, буни ўзлари айтдилар. Мени "декорация ўхшамийди дебсиз” деб айблашга тушдилар. Уларга декорация ўхшамийди деган жойи, у ерда йўқ деб тушунтиришга уриндим. Сиз аввал кириб ўқинг, деб бир неча бор айтдим. Лекин, улар қўпол гапиришда давом этдилар.

Уларни маданият даражасида гаплашишга чақирдим. Лекин, Обид Асомов онадан сўкиб қолдилар. Унвон олган, элга таниқли шахсни бу гаплари аниқ-тиниқ диктофонга ёзилди. Бир савол туғилади, ахир ҳамма учун, энг азиз, энг мўътабар она бўлса, она сўзини сўкиш билан айтиш?

Наҳотки, битта репортаж учун, (бу репортажни ҳали умуман ўқимай туриб!) қиз бола журналистни онадан сўкиш мумкин бўлса? Бу қайси маданият ва тарбия даражасига тўғри келади? Албатта далилий аше сифатида ёзиб олинган сухбатни хуқуқни химоя қилиш органларига тақдим қилиб тегишли чора кўриш хақида мурожаат қилишим мумкин эди, лекин бу қарордан қайтиб, фақатгина Уят Обид Асомов учун! -деган сўз билан юқорироқ қолишни лозим топдим.

Вахоланки, ким бўлишидан қатъий назар, қандай танқидий фикр бўлмасин онадан сўкинишга хеч кимга хуқуқ берилмаган!

Хар қандай журналист, бирор фильм ҳақида ўз шахсий фикрларини айтиши ва ёзиши мумкин-ку. Наҳотки, шунинг учун, ёзилган нарсани ўқимай туриб, Обид Асомовдек ўзини "маданиятини намойиш” қилиш керак бўлса?

Менимча, ҳеч кимни шахсий фикр учун нафақат журналистни, балки қиз болани ҳақорат қилишга ҳаққи йўқ деб ўйлайман!

Қизиғи хақоротдан 10 минут чамаси ўтгач, қизиқчи Ўткир Муҳаммадхўжаев ҳам менга телефон қилиб, (мақолани ўқимай туриб) нималарнидир тушунтиришга уриндилар. Мен уларга жавобан, фильмни плюс ва минус тарафлари тўғрисида шахсий фикрларимни ёзганлигимни айтдим. Улар эса  сайтларга кирадиган бекорчилар кўп-де. Тушунвоссизми? Ман интернетга кирмайман, сайтиларга кириб ўтирмайман-де” деб, яна нималарнидир тушунтиришга уриндилар. Мен уларга мақолани ўқишларини айтдим. Улар "телефониз тарқаб кетди, ҳали ҳамма телефон қилиб сўкиш эшитмасез бўлди” деб тазйиқ ҳам қилиб ўтдилар.

Демак, ҳали мақолани ўқимаганлардан телефон қўнғироқлари кўп бўлади шекилли. Ёш болалар, қизчалар одатда машҳур актёрлар ва актрисаларга телефон қилиб, уларни телефонини ўйнашларини кўп эшитганмиз, бунинг қаранг-ки, энди бунақа мақсадсиз телефон ўйинлари, журналистларни телефонларига ҳам ўтар экан. Мана буни шоу-бизнесда яна бир "ривожланиш” дейиш мумкин менимча.

"Сиз бошқаларни меҳнатини балчиққа белабсиз, эшитдим” деб ҳали ўзи ўқимаган репортаж учун менга қўнғироқ қилибдилар. Мақолада ҳеч қандай балчиққа беланган жойи йўқ эди. (Уларнинг ҳам сўзлари диктофонга ёзиб олинди албатта.)

Аввал репортажни умуман ўқимай туриб, кимдандир нимадир эшитиб, журналист қизга телефон қилиб, шахсий фикрлардан иборат репортаж учун онадан сўкиш, телефониз тарқаб кетди деб тайзиқ қилиш, қайси мантиққа тўғри келади?


Категория: ШОУ-Бизнес | Просмотров: 1149 | Добавил: JAVOXIR | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
Реклама.
Forum Faollari
  • neyla19
  • _DialNeNiNo_
  • OYDIN
  • _Dilya_
  • Jasmina---
  • _NaTaLi_
  • _Didishka_
  • Bilov
  • SUDEYS
  • MUHABBAT3223
  • qobilbek9353
  • odil@xran
  • YILDIZ
  • odiljon_-_oxran
  • Golib1214
  • _Shaddotcha_
  • Zahar_qizcha
  • Futbolist1990
  • Muxtor
  • ZARINA5545
  • Поиск
    Календарь
    2025 yil mamlakatimizda “Mustahkam oila yili”
    Хостинг от uCoz