PAYSHANBA, 2025.01.09, 08:39
SMS SHERLAR, SMS TABRIKLAR, SMS SEVGI WWW.SHERLAR.UZ
Приветствую Вас MEXMON | RSS

Menu
Категории раздела
Новости Футбола
ozbekiston chempionat. jahon chempionati. evropa chempionati
ШОУ-Бизнес
Узбекский Шоу Бизнес JAHON SHOU BIZNES SHAHZODA RAYHON BOJALAR RAYXON.UZ SHAXZODA.UZ
SMS YUBORISH
BEPUL SMS YUBORISH UCELL MTS BEELINE PERFECTUM UZMOBILE BUTUN JAHONGA
QIZIQARLI
ENG QIZIQ AJOYIB PRIKOL ZOR MALUMOTLAR WWW.SHERLAR.UZ DA
MP3 KO`CHIRISH
BEPUL MP3 KOCHIRISH UZBEK RUS ARAB JAHON SHAXZODA RAYHON BOJALAR QASHQIRLAR MAKONI
MOBIL TELEFONLAR UCHUN
SOTKA UCHUN TEMA NOKIA TEMA MP3 JAVA KLIP KINO ZOR TEMALAR
Веб-Мастер
UZ DOMEN OLISH. UCOZNI ORGANISH BEPUL TK DOMEN. YANGI SHABLONLAR
TV SERIAL- ТВ Сериалы
QASHQIRLAR MAKONI YANGI. OZBEK SERIAL. UZBEK KINO
QO`SHIQ MATNI
YANGI QOSHIQLAR MATNI RAYHON SHAXZODA BOJALAR
IZOHLAR VA SMSLAR
YANGI SMS SHERLAR SHERLAR TOPLAMI
SEVGI
SEVGI MUXABBAT LOVE QIZLAR BILAN TANISHISH 14 FEVRAL SEVISHGANLAR KUNI
JAHON YULDUZLARI
JAHON YULDUZLARI
KULGI -FUNNY-PRIKOL
PRIKOL XAZIL FUNNY PRIKOL FOTO XAZIL FOTOSURATLAR. KULGILI RASMLAR
ISLOM
TANLOV
Психология
PSIXOLOGIK TESTLAR! PSIXOLOGIK TESTLAR PSIXOLOGIK TESTLAR!
FOYDALI MASLAHATLAR
Тесты
Рейтинг
FIKR-MULOHAZA
---TANISHAMAN---
QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH.
MUXLIS--FANAT
TALAB VA TAKLIF
KASSA
FOYDALI SAYTLAR
ZOR SAYTLAR . PRIKOL SAYTLAR
SHERIYAT
KOMPYUTERLAR UCHUN
Реклама
PUL ISHLASH
INTERNETDA PUL ISHLASH. PUL TOPISH.
qizlar bilan tanishaman
qizlar bilan tanishaman
Афоризмы
Aforizmlar
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI
SHAXZODA RAYHON BOJALAR SHOXRUXXON. OZODBEK. SHOXJOHON
Гостевая
IBRATLI XIKOYALAR
WWW.SHERLAR.UZ
WWW.SHERLAR.UZ SAYTI UCHUN MAHSUS YANGILIKLAR HABARLAR SMS SHERLAR MADHIYALAR
Новости Узбекистана
Kliplar
Наш опрос
SEVGANIZ BORMI?
XAMMA JAVOBLAR: 2289

Статистика

XOZIR SAYTDA 1
MEXMON 1
FOYDALANUVCHI 0
Главная » 2009 » Ноябрь » 7 » Қизиқчи, хонанда ва футболчи
21:00
Қизиқчи, хонанда ва футболчи
Инсоннинг ҳаётида санъат жуда ҳам катта ўринни эгаллайди. Ҳар ким турлича санъатга меҳр қўяди. Бунга кўпгина мисолларни келтириш мумкин: рассомчилик, ҳайкалтарошлик, қизиқчилик, артистлик, дурадгорлик, хонандалик ва ҳоказо...

Шуларнинг ичида қизиқчилар ва хонандалар ҳаётимизда чуқур аҳамиятга эга. Ҳаттоки, уларсиз бир кунимизни ҳам тасаввур қила олмайдиган даражага етиб бордик. Қизиқчиларимизнинг ҳар бир ҳаракатига, ҳар бир сўзига кулаверамиз. Уларни кўришимиз билан куладиган бўлиб қолдик. Қизиқчиларнинг ўзи ҳам гаплари «шунақанги кулгили» чиққанидан ўзлари ҳам «қотиб» қолишяпти. Телевизорда қизиқчиларни кўриб турган пайтимизда бошқа каналга олсак, қайсидир хонанда ёки гуруҳга кўзимиз тушади. Ўзбек тилида сўз қолмаганидан гуруҳларнинг номини футбол клублари билан боғлашяпти. Ўзбек тилини билмаса ҳам, оғзини қимирлатиб турса бўлди — хонанда бўлади-қўяди. Энг алам қиладигани уларнинг ўзбекча гапирганини эшитиб, уялиб кетасан киши. Обид Асомов айтганидек, олдинлари ўзбек халқи асосан пахта етиштирган бўлса, ҳозирги кунда «ХОНАНДА» ишлаб чиқармоқда!

Юқорида икки санъат тури ҳақида гапириб ўтдим. Санъат турларини санаб ўтганда футболни киритиш эсдан чиқиб қолибди. Яхшиямки, телевизорда шарҳловчининг «Го-о-о-ол» деган овозини эшитиб қолдим. Акс ҳолда қаерларгадир ўтлаб кетардим. Футбол спорт тури ҳисобланса-да, уни чинакамига санъат дейишимиз мумкин. Одамни «жиннилик» кўчасигача етаклайди.

Ҳозирги кунда «миллионлар ўйини» билан шуғулланишни истаганлар сон мингта. Бунинг учун ҳар хил академиялар, футбол клублари фаолият юритмоқда. Шу ўринда бир латифа эсга тушди:
«Бир куни ота газета ўқиб ўтирса, бир боланинг мактабда аъло баҳоларга ўқиб, «фахрий ёрлиқ» олганини ва фалон минг сўм пул мукофот берилганини кўриб қолди. Дарҳол ўғлини чақириб, дебди:
— Ўўў, бола, сен нимага кўча чангитиб юрибсан. Ўқиб, одам бўлсанг бўлмайдими?! Болаларни қара, отасига мақтовлар эшиттирмоқда. Сен-чи, сен? Ҳар куни битта ишкал чиқарасан. Бор, дарс қил. Бугундан бошлаб кўчага чиқиш йўқ!
 Ота ўғлини жўнатиб, газета ўқишда давом этибди. Шу пайт қайсидир футболчининг қанчадир миллионга катта маош эвазига ўтганини ўқибди ва яна ўғлини чақириб, дебди:

—  Буёққа кел, дарс-парсингни йиғиштир. Коптокни олгин-да, бугунда бошлаб кўчада фақат футбол ўйна!!!
 Латифа унчалик кулгили бўмаслиги мумкин, лекин ҳозирги кунда футболни осон пул топиш йўли деб билиб қолишган. Ватанга муҳаббат деган нарсалар йўқолиб бормоқда. Футбол формасини кийдириб, оёғига коптокни бериб қўйган билан инсон футболчи бўлиб қолмайди-ку! Инсонда истеъдод бўлиши керак. Бўлмаса, уни ривожлантириш керак. 90 дақиқа далада югуриб юргандан нима наф? 

 Шунингдек, терма жамоага ўйинчи чақирилаётганда фақатгина битта таркибга ёпишиб олинган. Қизиқчи саҳнада турганининг ўзида ҳам одамни кулдира олиши мумкин ёки хонанданинг номигина концертга одамларни йиғишда катта кўмак бўлиши мумкин, лекин футболда ундай эмас. Футболда номлар эмас, футболчилар ўйнайди. Машҳурроқ футболчи майдонда дегани — жамоа ғалаба қозонади, дегани эмас!

Терма жамоамизда ҳам деярли бир хил таркиб. Бугун ўзининг клубида захирани иситиб ўтирган футболчи эртага терма жамоага келиб асосий таркибдан майдонга тушаверади. Ўйин амалиётига эга бўлмаган футболчи қанақасига жамоасини ҳимоя қила олади. Бундайларнинг ўрнига ёшларни ёки клубда ўзини кўрсатаётганларни жалб қилиш керак. Тўғри, бошида ҳаёжонми ёки бошқа сабабдан хатоларга йўл қўйиши мумкин, лекин кейинчалик ўз ўйинини топиб, жамоа ўйинига мослаша олиши мумкин. Биргина мисол келтираман: бундан бир ярим йилча муқаддам Иорданияга қарши ўртоқлик учрашувида Анвар Ғофуров дебют қилганди. Ўша ўйинда у жуда ҳам кўп хатоларга йўл қўйганди. Ишқибозлар (шунинг қатори мен ҳам) уни олиб ташлашни сўраб, ҳуштакбозлик қилишган. Рауф акаям 1-таймнинг ўртасида уни алмаштирган. Кейин нима бўлди? Анвар ўз устида ишлади. Нафақат термада, балким «Бунёдкор» ҳимоясида ҳам асосий фигуралардан бири бўлди. Шундай экан, қўрқмасдан янги номзодларни синаб кўриш керак. Бугун бўлмаса, эртага, албатта, ўз мевасини беради. Шунақанги мева берадики, уни егандан кейин оч қорнимиз тўяди. Овқатга ҳожат ҳам қолмайди.

Сентябрда бўлган Эрон билан ўйинда нима бўлди, яна ўша эски ҳаммом, эски тос. Таркиб ҳар доимгидек ўша-ўша. Ўйинни-ку айтмаса ҳам бўлади. Малайзияга қарши ўйин — бу йилги ўзбек футболининг «финиш»и ҳам яқинлашяпти. Шундай экан, Миржалол ака, қўрқмасдан янги номзодларни синаб кўриш керак. Бу рақибни кучсиз санаб, менсимаслик кўзи билан қараш эмас. АСЛО! Янги номзодларга, хусусан, ёшларга халқаро майдонда тажриба бўлиши керак. Агар имкон бўлса, таркибнинг ярмини янгилаб, янги аъзоларни синаб кўриш лозим. Уларга имкон бериш жоиз.

Футбол ана шунақа ҚИЗИҚ. Минг номи улуғ футболчи бўлса ҳам, унда номлар роль ўйнамайди. Бу спектаклда асосий ролни майдондаги футболчилар ўйнайди. Шундай экан, САНЪАТимизни қадрлайлик. Ундаги номларга эмас, майдондаги ишига қараб баҳо берайлик. Янгисидан баҳраманд бўлгунча, эскисини асрамасак, шунисидан ҳам қуруқ қолишимиз мумкин.

Категория: Новости Футбола | Просмотров: 792 | Добавил: AnDiJoNLiK_BeZoRi | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
Реклама.
Forum Faollari
  • neyla19
  • _DialNeNiNo_
  • OYDIN
  • _Dilya_
  • Jasmina---
  • _NaTaLi_
  • _Didishka_
  • Bilov
  • SUDEYS
  • MUHABBAT3223
  • qobilbek9353
  • odil@xran
  • YILDIZ
  • odiljon_-_oxran
  • Golib1214
  • _Shaddotcha_
  • Zahar_qizcha
  • Futbolist1990
  • Muxtor
  • ZARINA5545
  • Поиск
    Календарь
    2025 yil mamlakatimizda “Mustahkam oila yili”
    Хостинг от uCoz