Аслида ҳаммаси ойдек равшан. Хитойликлар нима қиларини билмай, зерикиб
кетишган кўринади. Ахир уларнинг янги қизиқишларини бошқа ҳеч нарса
билан изоҳлаб бўлмайди. Улар уй ҳайвонларини бошқа ҳайвонларга
ўхшатишга интилишмоқда. Уй ҳайвонлари учун мўлжалланган махсус гўзаллик
салонларининг оддий хизматлари кучук эгаларини қониқтирмаяпти, чунки у
ердаги усталар қўлидан чиққан жониворлар қандай кўринишга эга бўлишини
ҳамма билади. Бойвачча хўжайинлар бошқаларни ҳайратга солишни
хоҳлашмоқда ва уйдаги ҳайвонларини панда, йўлбарс ёки бошқа ёввойи
жонзотга айлантириш ниятини билдиришмоқда. Тўғри, асл ҳайвонга жуда
ўхшаш, лекин жониворларнинг ўзлари бу ҳақда қандай фикрда? Буни ҳеч
қачон билолмасак керак. Хитойда бу қизиқиш оммавий тус олганини ҳам
таъкидлаш жоиз.