Пекиндаги
барча ресторанларда кучук гўштидан тайёрланган шўрва ва бошқа таомларни
сотиш тақиқланган. Бундай чеклов Пекинда ўтказиладиган Олимпия ўйинлари
муносабати билан амалга оширилмоқда. Маълумотларга
кўра, Хитой пойтахтидаги айнан ит гўшти шўрваси билан савдо қиладиган
112 та ресторанлар тармоғи вақтинча ўз фаолиятини тўхтатиб туради. Энди
мазкур таомнинг энг ашаддий мухлислари ҳам бошқа овқатга буюртма
беришга мажбурдирлар. Мазкур тақиққа амал
қилмаган ресторанлар Пекин ресторанлари бошқаруви ассоциациясининг қора
рўйхатига туширилади. Аммо қонунбузарларга айнан қандай жазо чораси
қўлланилиши аниқ кўрсатилмаган. Мазкур чеклов
фақат дорихоналарда сотилаётган ит гўштига нисбатан қўлланмаган. Хитой
анъанавий тиббиётида "инсон дўсти”нинг гўшти одамларнинг қон босими
кўтарилишининг олдини олишда яқиндан ёрдам беради, деб ҳисобланади. Пекинда ит гўштидан таом тайёрлайдиган энг катта ресторан «Гоуван» (Ит беклиги) деб номланади.
|