Ўзбек санъатининг сўнгги 20 йиллиги, гуллаган даври бир санъаткор номи билан боғлиқ. "Истиқлол” саройида ўн кунлаб концерт бериш анъанаси сабабчиси ва асосчиси, том маънода энг мазмундор тароналар, ҳақиқатдан яралган қўшиқлар ижрочиси у! Ҳар гал баҳор келди, дегунча, унинг концертларини соғинардик. Апрел-15 кунлик концерт байрамга айланиб кетарди. Ғурур билан мақтанардик: Юлдузнинг концертига тушдик дея...Ҳа, Юлдузни "Истиқлол”нинг саҳнаси ҳам соғинган бўлса, ажабмас! Айни пайтда Истамбул шаҳрида турмуш ўртоғи билан истиқомат қилаётган примадонна турк санъати оламида қанчалар шуҳратга эришмасин, барибир ватан соғинчи, юртидаги машҳурлиги, минг-минглаб ашаддий мухлислари дийдори ўртамоқда. Маълумотларга қараганда, примадонна 9 март куни пойтахтга келади. Янги альбоми устида ишлайди. Май ойидаги яккахон концертларига хонанда кечикди. Эндиги режа куз ойларигадир? Юлдуз ижодий жўшқинликдан ҳечам чекинмаслигини тилаб қоламиз.
Jasur
|