Голландия майдони жиҳатидан кичкина давлатдир. У «пастерлар» номи билан танилган. Аҳолиси «балтиш» деб аталади. Голландиянинг денгиз флоти 11 -ҳижрий (17-милодий) асрда ташкил топган. Шундан сўнг бу мамлакат ўзидан майдони бўйича бир неча баробар катта бўлган минтақаларни босиб олган. Булар: Индонезия, Африка давлатларининг баъзилари, Ҳиндистоннинг ғарбий ороллари ва Жанубий Америкадаги баъзи минтақалардир. 1815 йилда мамлакат сифатида вужудга келди, Иккинчи жаҳон уруши даврида Германия тарафидан босиб олинди ва уруш тугагач мустақиллиги тикланди. Географик ўрни ва майдони Голландия Европанинг шимоли-ғарбида жойлашган, шарқда Германия, жанубда Белгия билан чегарадош, ғарбий ва шимолий чегараларини эса Шимолий денгиз ювиб туради. Голландиянинг майдони 33936 кв.км., 11 та ҳудудий бўлинмага бўлинади. Аҳолиси тахминан 17 млн. кишидан иборат. Пойтахти-Амстердам шахри. Аҳолиси Голландия Ғарбий Европадаги аҳоли зич жойлашган минтақалардан бири , жаҳонда ҳам энг зич минтақалардан биридир. Шу билан бир қаторда Голландия аҳолиси Ғарбий Европадаги энг тез кўпайиб бораётган халқдир. Мамлакат аҳолисининг тахминан ярми икки ғарбий вилоятда: шимолий Голландия ва жанубий Голландияда истиқомат қилади. Бу икки вилоятда асосий шаҳарлар жойлашган, булар: Амстердам, Ротердам, Лахай ва Айнтрахт. Голланд тили немис тилининг бир тармоғидир. Голландия аҳолисининг кўп қисми янги ерларга кўчиб кетганлар. Бу ерга эса кейинги пайтларда кўплаб ишчи кучлар кўчиб келган. Голландияга исломнинг кириб келиши Голландияга ислом кўчиб келишлар йўли билан кириб келган. Иккинчи жаҳон урушидан илгари Голландиянинг Суринам ва Индонезия каби мустамлакаларидан кўплаб мусулмонлар кўчиб келганлар. 1950 йилда Голландиядаги мусулмонларнинг сони тахминан 5 минг эди. Бундан сўнг турли мусулмон давлатларидан ишчи кучларининг кўчиб келиши кўпайди. Шу тариқа 1971 йилга келиб Голландиядаги мусулмонлар сони 150 мингга етди. Уларнинг 60 минги турклар , 50 мингги ғарбий араб давлатларидан , 30 мингги Индонезия ва Малайзиядан, 10 мингги бошқа миллатлардан бўлиб, тахминан 5 мингги асл голландияликлардир. Мусулмонларнинг сони охирги йилларда яна ортди. Ҳозирги кунга келиб уларнинг миқдори тахминан 250 минг кишига етди
|