30 сентябрдан 3 октябрга қадар Қозонда биринчи бор «Олтин минбар» V Халқаро исломий кинофестивали доирасида «Islamic-clothes» исломий кийимлар дизайнерларининг халқаро танлови ўтказилади. Танловда Россия, Миср, Судан, Туркия, Кувайт ва МДҲ мамлакатларидан дизайнерлар қатнашадилар.
Танлов иштирокчилари ўз қобилиятларини мода соҳасидаги машҳур мутахассислар ва ижодий ОЎЮларининг тажрибали ўқитувчилари олдида намойиш этадилар, тўқимачилик ва тикувчилик саноатининг етакчи мутахассислари билан учрашадилар, «Енгил саноат буюмларини дизайн-лойиҳалаш муаммолари ва истиқболлари» халқаро илмий-амалий конференциясида иштирок этадилар. Танлов «Татаристон муслималари иттифоқи» жамоат ташкилоти ташаббуси билан ўтказилади.
Лойиҳани амалга оширишда Татаристон Республикаси Маданият Вазирлиги, ТР Ёшлар, спорт ва туризм ишлари Вазирлиги, Қозон мэрияси, Россия дизайнерлар иттифоқи, Мисрнинг «Жанубий водий» университети (South Valley University) Миср Кино санъати академияси, (High Cinema Institute of Egypt), Миср «Rahalla» Маданият ва санъат жамғармаси, Араб-славян алоқалари ва стратегик тадқиқотлар халқаро маркази, Татаристон давлат гуманитар-педагогик университети, Қозон давлат технология университети, Қозон давлат маданият ва санъат университети, ЮНЕСКО Жаҳон маданияти институти, «Европа-Осиё» Халқаро гуманитар академияси кўмак бердилар.
|