2-7 сентябр кунлари Москвадаги Бутунроссия кўргазма марказида ХХ Халқаро китоб кўргазма-савдоси бўлиб ўтади. Кўргазма доирасида Россия муфтийлар Кенгашининг «Исламская книга» нашриётининг қўшма стендида Россиядаги исломий нашриётлар ва нашр уйлари намойиш қилинади.
3 сентябр куни Ислом куни ўтказилиб, кўргазманинг шу кунги меҳмонлари учун бой маданий дастур тайёрланган. Расмий дастурдан Россия муфтийлар кенгаши раиси Равил Гайнутдиннинг «Ислом асослари» ҳамда Адель Гайнутдинованинг «Қуръонда анбиёлар қиссаси» китобларининг, шунингдек, Юлия Замалетдинованинг «Исломда қулоғи оғир ва кўзи ожизлар» китобларининг тақдимоти ўрин олган.
Кўргазмада нафақат бу ва бошқа янги китобларни харид қилиш, балки Исломга оид масалалар бўйича малакали мутахассислардан маслаҳатлар олиш ҳам мумкин бўлади.
Кўргазманинг манзили: Москва, Бутунроссия кўргазма маркази, 75-павильон
|