Статистика |
XOZIR SAYTDA 4 MEXMON 4 FOYDALANUVCHI 0 |
|
| | |
| Главная » 2009 » Декабрь » 3 » Қиш фаслида ҳам гўзал бўлинг!
22:21 Қиш фаслида ҳам гўзал бўлинг! |
диёримизга сеҳрли, шу билан бир қаторда совуқ фасл – қиш ҳам кириб келади. Демак, юз ва баданимиз терисини шунга яраша тайёрлаб боришимиз керак. Совуқ кунларда ҳам гўзал бўлишни хоҳлайсизми? Унда, қуйидаги маслаҳатларимиз айнан Сиз учун!
Эсингизда бўлсин: Қиш фаслида юз ва бадан териси қуруқлашади. Яъни, агар терингиз ёғли бўлса, нормаллашади, нормал бўлса – қуруқлашади, қуруқ терилар эса таъсирчан бўлиб қолади. Совуқ кунларда таркибида сув мавжуд бўлган кремлардан фойдаланиш ярамайди. Юзингиздаги крем музга айланишини хоҳламассиз? Шунингдек, совун, скраб ва спиртли лосьонлардан ҳам иложи борича камроқ фойдаланиш керак. Чунки улар терини қуруқлаштирадиган воситалардир. Қишки мавсум учун ёғли кремларни харид қилинг. Бундай кремларни юз терисига кўчага чиқишдан 1,5 соат олдин суртиш лозим. Савдо дўконларида айнан қишки мавсум учун мўлжалланган косметика воситалари ҳам сотилади. Умуман олганда, қишда терини намлантириш ва озиқлантириш хусусиятига эга кремлардан фойдаланиш лозим. Қўллар парвариши ҳақида ҳам унутманг! Кимлигингизни қўлларингизга қараб билиб олишларини хоҳласангиз, кўчага чиқишдан олдин қўл териси парвариши учун мўлжалланган махсус кремни суртинг. Совуқ кунларда қўлларингизни қўлқоп билан ҳимоя қилинг. Сочларни асранг! Совуқ сочларингизга ҳам таъсир қилмай қолмайди. Чунки, бош кийим бош терисини иссиқ тутганлиги учун сочлар тез ёғланадиган бўлиб қолади, қуруқ сочлар эса, аксинча, намлилик етишмаслигидан озор чекади. Шу боис қишда соч парваришига ҳам алоҳида эътибор бериш шарт! Сочларни совуқдан ҳимоя қилинг - ҳеч қачон бош кийимсиз кўчага чиқманг. Бош кийимингиз тор бўлмасин. Чунки бу ҳолат нормал қон айланишига тўсқинлик қилиши мумкин. Ҳафтада бир марта сочлар учун озиқлантирувчи ниқоблар қилиб туринг. Нам ҳолатдаги сочлар билан кўчага чиқманг. Фен ва плойкалардан ҳам иложи борича камроқ фойдаланинг.
|
Категория: FOYDALI MASLAHATLAR |
Просмотров: 1584 |
Добавил: Timurchik
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
| |
|
|