Главная » 2010»Июль»31 » Қирол авлодидан бўлган дунёдаги энг бой одамлар
21:32
Қирол авлодидан бўлган дунёдаги энг бой одамлар
Forbes
журнали дунёдаги энг бой қирол оилаларига мансуб бўлган инсонларни
санаб ўтади. Таиланд кироли 82-ёшли Пхумипон Адульядетни бойлиги 30
миллиард долларни ташкил килади. Бу инсон нафақат бойлиги билан биринчи
ўринни эгаллайди балки қироллик тахтида узоқ ўтиргани билан хам
хамкасбларини ортда колдиради.
63-ёшли
Буруней султони Хасанали Болқияҳни бойлиги эса 20 миллиард долларни
ташкил қилади. Учинчи хотини билан ажрашган султон хозирда биринчи
хотини ва онаси билан яшамоқда
Учинчи
ўринни Судия Арабистонининг меросҳўр шаҳзодаси 86 ёшли Абдулла Бин
Абдул Азиз Ал Сауд эгаллайди. Унинг бойлиги 18 миллиард долларни ташкил
қилади.
Тўртинчи
ўриннда эса Бирлашган Араб Амирлиги президенти 62 ёшли шайх Халифа ибн
Зайд ан-Наҳайян туради. Унинг бойлиги 15 миллиард долларни ташкил
қилади.
Бешинчи
ўринни Дубай амирлиги хокими 60 ёшли шайх Мухаммад ибн Рошид ал-Мактум
эгаллайди. Унинг бойлиги 4,5 миллярд долларни ташкил этади.
Олтинчи
ўринда Лихтенштейнда хокимлик қилаётган 65 ёшли Княз Ханс-Адам II
туради.унинг бойлиги 3,4 миллиард долларни ташкил этади.
Еттинчи
ўринда Марокаш кироли МуҳаммадVI туради. Унинг бойлиги 2,5миллярд
доллар.Кирол Марокашни имкониятларини кўтариш мақсадида 10 миллион
атрофидаги турист ларни юртига жалб қилди.Унга Голливуд ёрдамида
эришаяпди.
Сакизинчи
ўринда 58 ёшли Қатар амири шайх Хамад бин Халифа Ал-Тани туради.
Мутахасисларнинг бахосига кўра шайхнинг сиёсий-иқтисоддаги ютуқлари
нефт ва газ нархини ўз вақтида кўтара билишидир. Унинг бугунги кундаги
ҳолати 2,4 миллиард доллар туради.
Тўққизинчи
ўринда 52 ёшли Монако Князи Альбер II туради. Унинг бойлиги 1 миллиард
долларни ташкил этади. Альбер бир қанча кўчмас мулк ва яна санъат
дурдонаси ҳисобланмиш нарсаларга эга. Бундан ташқари антиквар
автомобиллар соҳиби.
Ўнинчи
ўринда 73ёшли шаҳзода, шиа мазҳабидагиларнинг руҳий уламоси ҳисобланмиш
имоми исмоил-низариатлардан бўлган Карим Оға-хон IV эгаллайди.Унинг
бойлиги 800 миллион доллар. Ирландия ва Францияда 800 та қиммат баҳо
уйноқи отлар эгасидир.
Ўн
биринчи ўринни Уммон давлатининг 69 ёшли султони Қобус бин Сайъиид 700
миллион доллар бойлиги билан эгаллаб турибди. Шуниси қизиқки унда
меросҳўр йўқ хотини билан ажрашган фарзанди йўқ .
Ўн
иккинчи ўринни Буюкбритания қироличаси Елизавета II эгаллайди.унинг
бойлиги 450 миллион доллардан иборат. Дунёга машҳур бўлган Букингем
саройининг эгасини Англия ва Шотландияда бир қанча кўчмас мулк,санъат
асарлари, қимматбаҳо тошлар ва маркалар коллекцияси бор.
Ўн
учинчи ўрнида Қувайтнинг 15-амири шайх Сабоҳ ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳ
туради. 81ёшли шайх 350 миллион доллар бойлигка қодир.Шайх ўз юртининг
нефт бизнесига капиталини қўшмаган бунинг эвазига у йиллик нафақа
олади. Хозирда кризис туфайли кўп қатори у хам иқтисодий зарар кўрмоқда.
Ўн
тўртинчи ўринда Голландия қроличаси Беатрикс 200 миллион доллар бойлиги
билан эгаллаб турибди. Бу йил тахтга ўтирганига 30 йил бўлади . Онаси
Юлиана 1980 йилда тахтдан воз кечган ўрнига эса Беатрикс ўтирган.
Ўн
бешинчи ўринда 42 ёшли Свазиленд қироли Мсвати III туради. Унинг 100
миллион доллар бойлиги бор. 13 хотини тез кунларда уни оддий халқнинг
қадрига етадиган қилиб қўйса ажабмас чунки ўтган йили ёз ойларида
магазинлар айланиб 6 миллион доллар сарфлашган.