Яқин икки йилда интернетда бўш IP-манзиллар тугаб қолиши мумкин, оқибатда янги сайтлар ташкил этишнинг иложи бўлмайди. Шунинг учун ҳам, мутахассисларнинг фикрича, фурсатни бой бермай интернет-манзиллар яратиш протоколини IPv6гача янгилаш лозим.
IPv4 ва IPv6 протоколларининг ўзига хос томони, улар ҳар бир сайтнинг интернетда мавжуд хос интернет манзилини яратади. IPv4 32-битли манзилларни қўллайди ва 4,3 миллиард хос манзилни сақлашни англатади, 128 битли IPv6 миллиардлаб янги веб-манзиллар яратишда қўл келади.