Жума куни Непал уяли алоқа операти Ncell, Эверест тоғининг пастки қисмида 8 та 3G базали антеналарни ўрнатди. Энг пастки станция 2870 м баландликда Лукл станцияси, энг баланд станция 5200 м баландликда Горакшеп станцияларидир. Ncell техник директори Айгарс Бендерс сўзларига қараганда, 3G-интернетнинг тезлиги 3,6 Мбит/c гача етади. Агар талаб катта бўлса, уни 7,2 Мбит/c гачага ҳам оширишлари мумкин экан. Хизмат асосан туристлар учун мўлжалланган. Ҳар йили Непалнинг Ҳимолай тоғларини 30 минг киши зиёрат қилади. Аммо Ncell 3G тезликни 8848 метрда тестдан ўтказмаган бўлсада, жаноб Бендерс нуқтаи назарида у ишлаши керак. Бирданига интернетдан 50 кишигача фойдаланиши мумкин, лекин бу сонни ҳам кўпайтириш мумкин, агар талаб бўлса.. Тўққизта станциянинг 4 таси қуёш батареясида ишлайди. Ундан ташқари, уларга 3 кунга етадиган кўшимча аккумулятор ҳам ўрнатилган. Маълумот ўрнига шуни айтаманки, Ncell компаниясининг 80% акцияси Финландия/Швеция нинг TeliaSonera Holding эгалик қилади.
|