Россиянинг МТС компанияси Ўзбекистон ҳукумати билан мамлакатда алоқа операторнинг фаолиятини қайти тиклаш масаласи юзасидан аниқ келишиб олди, дея хабар бермоқда Интерфакс ахборот агентлиги.
Агентликнинг қайд этишича, МТС ўз фаолиятини йил охирига қадар қайта тиклайди.
"Шанба куни Тошкентда МТС раҳбарияти билан музокаралар ниҳоясига етди. Унда Россия компаниясининг Ўзбекистон алоқа бозорига қайтиши шартлари тўғрисидаги барча мунозарали саволлар ўз ечимини топди",-дейди агентликнинг манбаси.
Унинг сўзларига кўра, ҳозирда Ўзбекистон ва МТС компанияси томонидан “МТС” бренди остида фаолият олиб борувчи алоқа оператори ташкил этиш тўғрисидаги ҳужжатлар тайёрланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 27 июнь куни Россиянинг «РИА Новости» ҳамда «Интерфакс» ахборот агентликлари Ўзбекистон ҳукумати МТС алоқа операторининг фаолиятини қайта тиклашга руҳсат бергани ҳақида хабар тарқатган эди.
28 июнь куни эса 12news.uz нашри Ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасидаги манбасига таяниб, ушбу масала юзасидан ҳеч қандай қарор қабул қилинмагани ҳақида хабар тарқатди.
|