Ниҳоясига етган "титанлар баҳсида" Италия клуби зафар қучди. Ҳа, "Интер" жамоаси битта кам бўлишига қарамай чидаб берди. У "Барселона"дан ўтди. Шундай ҳам бўлиши керак эди. Демак, замонавий футболда ҳамма ишни шахслар қилиши яна бир бор исбот этилди. Қанчалик клуб қудратли бўлмасин, якуний натижага якка тартибдаги инсонлар жавоб қайтаришар экан. 10 киши бўлиб қолсада, "Интер" охиригача тура олди. Ўзи аслида, "Челси"ни ортда қолдирган кунданоқ "Интер" финалга чиқиши аниқ эди. Ҳақиқат барибир қарор топди. Айни пайтда "Интер" каталонияликлардан кучли эканини яна бир бор тасдиқлади.
Биз бу мавзусини эртага кўпроқ ёритамиз. Ҳозир эса, "Интер" мухлисларини табриклаймиз. Буни отини "Моуринью" дейишади. Демак, замоний футболда психологлар биринчи ўринга чиқмоқда. Мураббий ҳам юлдуз футболчилар ҳам иккинчи даражага ўтаяпти. Финалда кўришгунча!