1) Дунёда ҳар бир инсон бетакрор, мумтоз бир асардир. Ҳатто, бармоқ излари бир-бирига тўлиқ мос келадиган икки одамни учратиш мумкин эмас. 2) Инсон тинч ҳолатда бир дақиқада 12-20 марта нафас олиб, 400 литр кислород истеъмол қилади. 3) Инсон — тўғри чизиқ чиза оладиган ягона мавжудот. 4) Ўртача умр кўрадиган инсон сочларининг узунлиги 725 километрни ташкил этаркан. 5) Оқ сочли кишиларнинг соқоли қора сочли кишиларникига нисбатан тезроқ ўсади.
6) Инсон кулганида 17 мушаги ишга тушади.
7) Энг юқумли касаллик эснашдир.
8) Инсон ДНКси 80 000 генлардан иборат.
9) Эркаклар 130 см.дан, аёллар 120 см.дан паст бўлса, пакана ҳисобланишади.
10) Инсон юрагининг ўртача оғирлиги эркакларда 260 г аёлларда эса — 253 г
ни ташкил этади. Янги туғилган чақалоқ юрагининг оғирлиги 18-20 г
атрофида бўлади.
11) Дунёда мақтовни ёқтирмайдиган инсоннинг ўзи йўқ.
12) Инсоннинг ҳар бир бармоғи умри давомида тахминан 25 миллион марта букилади.
13) Инсон юраги ҳажми унинг мушти билан баробар. оғирлиги эса ўртача одамда 220-260 граммни ташкил этади.
14) Инсон органи таркибида бор-йўғи 4 хил минерал мавжуд: апатит, арагонит, кальцит ва кристобалит.
15) Инсон мияси дунёдаги барча телефонлар бараварига жиринглаганидан кўра кўпроқ электр импульси ишлаб чиқаради.
16) Кучли ёруғлик таъсирида инсон кўзи хиралашади, буни «ғор сўқирлиги» деб аташади.
17) Инсон организмида яшайдиган бактерияларнинг умумий оғирлиги 2 килограммни ташкил этади.
18) Инсон миясида бир дақиқа ичида 100 000 кимёвий реакция кузатилади.
19) Чақалоқлар тизза қопқоқларисиз туғилишади. Улар 2-6 ёш ичида пайдо бўлади.
20) Инсон танасидаги барча томирларни уласа, 100 мингдан 160 минг километргача узунликда бўлади.
21) Инсон туқилганда миядаги ҳужайралар сони тахминан 14 миллиардга яқин
бўлади. Бу сон умрнинг охиригача ўсмайди, аксинча, ёш 25 дан ўтганда,
кунига 100 000 донагача камаяди. Бир дақиқа китоб ўқиганда миядаги
ўртача 70 дона ҳужайра нобуд бўларкан. 40 ёшдан кейин мияда жуда катта
ўзгариш кузатилади, йўқотилиш кескин ошади. Нейронлар (асаб
ҳужайралари) қурий бошлайди ва мия ҳажми тораяди.
22) Инсон
ингичка ичаклари узунлиги умри давомида 2,5 метргача ўсади. ўаётдан кўз
юмган вақтда, мушаклар бўшашиши оқибатида, унинг ингичка ичаклари 6
метргача чўзилади.
23) Инсонда 2 миллиондан ортиқ тер безлари
мавжуд. Ўрта ёшли кишидан бир литр тер чиқиши оқибатида 540 Ккалория
йўқотилади. Эркаклар аёлларга нисбатан 40% кўпроқ тер йўқотади.
24) Инсоннинг ўнг ўпкасига чапдагисига нисбатан кўпроқ ҳаво жойлашади.
25) Катта ёшдаги кишилар бир кунда тахминан 23000 марта нафас оладилар.
26) Аёл организми умри давомида 7 миллионга яқин тухум ҳужайралари ишлаб чиқаради.
27) Инсон кўзи 10 000 000 дан ортиқ рангни фарқлай олишга қодир.
28) Инсон оғзида 40 000 га яқин бактерия яшайди.
29) Папафобия — Рим Папасидан қўрқиш касаллиги.
30) Очиқ кўз билан аксириш мумкин эмас.
31) Инсон умуртқаси 33 ёки 34 бўлак суякчалардан ташкил топган.
32) Аёллар эркакларга нисбатан 2 баравар кўп мижжа қоқади.
33) Инсон организмидаги энг кучли мускули — тил.
34) Инсон организмида 2000 га яқин таъм билиш рецепторлари мавжуд.
35) Мессопотамияда врач мижози вафот этса, ўша врачни ҳам қатл этган. Кўзи кўрмай қолса, уни ҳам кўр қилишган.
36) Янги туғилган чақалоқда 300 дона суяк мавжуд бўлади. Улғайгач, суяклар сони бор-йўғи 206 донани ташкил этади.
37) Инсон танасидаги ёғнинг миқдори етти бўлак совун ишлаб чиқаришга етади.
38) Инсон танасидаги асаб тўқималари секундига 90 метр ўтказувчанликка эга.
39) Сочнинг қалинлиги совун пуфагининг қалинлигидан 5 000 марта катта.
40) Бир йилда инсон юраги 36 800 000 марта уради.
41) Инсон суякларининг тенг ярим қисми билакларида ва товонларида жойлашган.
42) Ўрта аср врачлари ташхис қўйишга иккиланганида «сифилис» касаллигини баҳона қилишган.
43) Кўк кўзли кишилар бошқаларга нисбатан сезгирроқ бўлишади.
44) Қўл тирноқлари оёқ тирноқларига нисбатан 4 марта тезроқ ўсади.
45) Умри давомида инсон териси 1 000 марта янгиланади.
46) Тумовни келтириб чиқарадиган вирусларнинг тури 100 дан ортиқ.
47) Катта ёшли одамнинг танасидаги асаб томирларининг узунлиги 75 километрни ташкил этади.
48) Булемия — очофатлик касаллиги.
49) Одам танасининг 60 фоизи суюқликдан иборат.
50) Одам суягининг 50 фоизи сувдан иборат.
51) Эркакларда аёлларга нисбатан мушоҳада қуввати кучли бўлади.
52) Аёлларда эркакларга нисбатан телепатия кучли бўлади.
53) Инсон фаолиятини онг эмас, онг ости маълумотлари бошқаради.
54) Дунёда меҳрга муҳтож бўлмаган бирорта ҳам инсон йўқ.
55) Инсондаги қўрқувнинг кульминацияси ботирликка олиб боради.
|