Жонимни қийнаманг, омонат жонни,
Танимни оловга отмангиз абас.
Энг катта сиримни очайми энди —
Жоним Худоники, ўзимникимас!
Кўзларимга қаранг, қувончлар зохир,
Биламан, тилингиз захардай тахир.
Бугмангиз, қитигим келяпти, ахир,
Жоним Худоники, ўзимникимас!
Келсангиз, тўрларга ўтказардим-да,
Мезбонлик хурматин битказардим-да.
Омонат бўлмаса, тутқазардим-да —
Жоним Худоники, ўзимникимас!
Топган давлатимни сўранг, бераман,
Сафда навбатимни сўранг, бераман.
Сунгги фурсатимни сўранг, бераман...
Жоним Худоники, ўзимникимас!
Бесўроқ беролмам, ахир, нетайин,
Омонат... нимани, нени айтайин.
Шошманг, бир ўзидан сураб қайтайин,
Жоним Худоники ўзимникимас!
Ўзбекман, исрофни туйга йўйганман,
Меҳмонни боламдан ортиқ суйганман.
Ахир, тагингизга тўшаб қўйганман..
Жоним Худоники, ўзимникимас!
Тилингиз гийбатим олам қилсин-да,
Қонимдан лолазор, кўклам қилсин-да.
Шуни ололмайсиз, алам қилсин-да,
Жоним Худоники, ўзимникимас!
|