Ҳиндистоннинг Ҳайдаробод шаҳрида «Қадимий Ҳиндистоннинг фан ва техникаси» умуммиллий симпозиуми ўтказилган. Унда ғайритабий учар аппаратлар ва даҳшатли кучга эга қурол билан кунпаякун қилинган сирли Мохенжо-Даро шаҳри ҳақида сўз борди. «...Тонг ёриша бошлагач, Раман ҳаво кемасига ўтириб, учишга ҳозирлик кўра бошлади. Ушбу кема жуда катта, чиройли қилиб безатилган, ҳар икки қавати кўплаб хоналар ва деразаларга эга эди. Кема булутлар орасида кўздан йўқолгунга қадар чиройли садолар янгратиб турарди». Қадимий ҳинд достони «Рамаяна»да қаҳрамон-маъбуднинг парвоз қилиш жараёни шундай тасвирланади. Ва бу ягона далил эмас — санскрит (қадимий ҳинд тили) даги деярли барча битикларда худолар аллақандай қуролларга эга осмон жисмларида парвоз қилиб, самода урушганлари ёзилган. Масалан, буюк даҳо Махариж Бхарадважнинг «Виманик Пракаранам» китобида ҳар қандай нарсага йўналтирилса уни йўқ қилиб юборадиган нур ҳақида сўз боради.
Шундай афсоналарга кўра, 15 минг йил муқкаддам қадимий ҳиндларнинг Рама империясини аллақандай ўта қудратли қурол йўқ қилиб юборган. Инглиз тадқиқотчиси Дэвид Давенпортнинг хулосасига кўра, Мохенжо-Даро ва унга яқин шаҳарлар атом бомбаси ёрдамида текислаб ташланган.
Ушбу жанглар ҳақида шундай битиклар бор:
|