Куз пайти, кўчага чиқдим, ишга машинада кетяпман, эрта тонгдан коммуналчилар кўчани кузги япроғлардан тозаламоқдалар. Юрагимда эрта тонгдан қандайдир қайғу пайдо бўлди. Эртага эса туғилган куним! Ҳурсандчиликни ўрнига ғаштлик мени ҳеч ҳам тарк этгиси келмади. Обедгача ишладим, кейин эса ташқарига ҳаво алмаштиргани чиқдим, сигарет илаштириб чекишга тушган пайтимда чўнтагимда бирдан телефон қўнғироғи келди. Жавоб бердим... эски қадрдон дўстим Камолни овози эшитилди:
- "Шер короче битта нарса бўлди, фақат бунга жаҳлинг чиқмасин, мендан ҳам ҳафа бўлмагин, дўст ачитиб гапиради, сени ҳотинингни Дилмир билан кўрдим, улар тилло магазинида турибди”. Улар нимадандир ҳурсанд. Блят. Дарҳол, Дилнозага қўнғироқ қилдим : - Қаердасан? Ҳотиржамлик ҳамда ишонч билан жавоб берди: - Уйдаман !
Ишга қайтиб кириб кастюмимни олиб чиқишга жоним чидамади, машинани калити доимо белимда бўлганилиги сабабли, дарҳол моторни ўт олдирдим. Тезлик билан уйга етиб келдим. Домофон. Лифт. Эшик. Кимнидир чақириш бефойда, чунки уйда ҳеч ким йўқ. Майли дея ортга - ишга қайтдим.
Кеч тушди. Ёмғир бошлади, дўл ёғди. Осмонни қора булут қоплаган. Ғашт - қайғу кучайди. Чўнтакдан телефонни чиқардим : - Дилноз, нима гап?! Мен ҳозир олдинга бораман, бирон-бир жойга бориб шашлик еймизми? - Майли кел, кутаман! Машинага ўтирди, ҳар кунгидек асалимдек, жонимдек каби туюлди, лекин нимадир бошқача... овозини қандайдир сир босганга ўҳшади. Шаҳардан четга шашлик егани кетяпмиз, бошимни бурмасдан яъни унга қарамасдан гапирдим: - Нима янгиликлар, Дилмирни кўрмадингми? - Йўқ, уни қаердан кўраман, кечгача уйда бўлган бўлсам. Блят, Чап қўлим билан ўтирғич тагидан газ ключни олдим. Зарба унчалик қовишмади, лекин ойнага қора қон сачради. Тезроқ шаҳардан чиқиб кетиш учун тезликни оширдим, омадим бор экан йўлимда ГАИ учрамади. Шаҳардан четга чиқдим, дала томон бурдим. ҳалигача нафас оляпти, лекин ҳушидан кетган. У томондаги эшикни очдим, ерга итариб туширдим ва яна икки маротаба бошига туширдим. Қандайдир овоз берди сўнг ўчди, нафас олиши ҳам тўҳтади. Ҳаёлимга қандайдир ўзгача фикр келди, шу ерда ҳам бир жинсий алоқа қилиб ташлайми ҳам дедим, севгилимни, асалимни оҳирги марта момиғимни, шу ерда а?! блят йўғе керак эмас, машинага ўтирдим, телефонни чиқардим ва Дилмирга қўнғироқ қилдим. - Але Дилмир салом, нима гаплар, қаердасан? - Ээ Салом, тинчлик, уйдаман. - Кел ҳозир бораман олдинга, Дилноз билан яна уришиб қолдим. Бир ўтириб ичамиз!? - Яҳши кел кутаман. Дарҳол етиб келдим, кирдим, роса суюкли дўстини кутиб олгандек ҳушлик билан кутиб олди. - Салом, Шер! - Салом! Блят, яна Дилноз билан уришиб қолдим… Жонимга тегди – кулимсираб айтдим. - Ҳа у сенда жуда ҳам бақироқ-дее. Аслида ҳаммаси шунақа бақироқ. Шунинг учун ҳам уйлангим келмайди! Мараз, уйлангиси келмасмиш, чўнтакдан конякни чиқардим, шу ёшимгача яшаб тўплаган бор кучим, бор зарбам билан, бошига солдим, Дилмир дарҳол қулаб тушди..... лекин шиша синмади. Оёқдан ушладим ваннаҳонага тортдим, чўктиргим келди, лекин фикрим ўзгарди ва бир неча маротаба унитазни қиррасига куч билан бошини урдим. Қовоғини суяги синди, қон отилиб чиқди. Уйланмасмиш, бўлди нафас олмаяпти.
Уйга жўнадим, келдим, ҳеч ким йўқ.
Жимжидлик, қоронғу, чироқни ёқдим, ошҳонага кирдим, дастурҳон тузалган. Шампанский олдида бир пакет турибди, очдим, тилло соат ва открытка, унда эса мактуб: «Шерзод, туғилган кунинг билан! Дилмир ва Дилноздан.» Каньякни бир кўтаришда оҳиригача ичдим, адашмасам бир томчи ҳам қолмади, шишани сўриб-сўриб ташладим. Йиғладим. Кейин Камол қўнғироқ қилди. - Шерзод, туғилган кунинг билан, дўстим! - Камол, энди бошқа туғилган кун йўқ.
|