2015 йил 24 апрель куни соат 20.30 лар чамасида Фарғона вилояти Қўқон шаҳар, Фурқат кўчасида жойлашган “Автогаз” масъулияти чекланган жамиятга қарашли “Саёҳат” номли автомашиналарга газ қуйиш шохобчасида суюлтирилган газни сиғимга тўкиш технологиясига тўлиқ риоя қилинмаганлиги оқибатида ёнғин содир бўлган. Натижада шаҳобчадаги иккита турли ҳажмдаги сиғимлар ёнғинда қизиш оқибатида ёрилиб, портлаш юз берган. Ёнғинни бартараф этиш вақтида шохобчанинг бир нафар ишчиси ва икки нафар ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари турли даражадаги куйиш жароҳатлари билан касалхонага ёткизилган. Ҳозирда моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Ҳолат бўйича дастлабки терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
VIDEONI KO`RISH
Аввалроқ, Қўқон шаҳрининг Бақачорсу тумани яқинида жойлашган автомобилларга газ қуйиш шохобчаларидан бирида кучли портлаш содир бўлгани ҳақида хабар берилган эди.