Яқиндагина сайтимизда бир йигитни танқид қилгандим. Беаёв
танқид десам хам бўлади. Унда ТВдан Дониёр Тошмухамедовнинг "Айирдилар”
қўшиғини Тотли тахаллуси билан куйлаган йигит хақида сўз кетган эди.
Мазкур мақоладан сўнг нафақат изохлар балки, кўплаб хатлар, смс ва қўнғироқлар тинмади.
Шундан сўнг ўша йигит, яъни Абдумалик Тотли (Азимов) хам қўнғироқ қилиб учрашув таклиф қилди.
Бугун Абдмалик билан учрашиб танқидда очиқ қолган саволларга бархам
бердик. Мазкур сухбат қизғин бахс тариқасида кечиб, сўнггида Абдумалик
туркча ва ўзбекча жонли ижрода куйлаб хам берди.
Иброхим Тотлисас ва Дониёр Тошмухамедов қай бири Абдумалик Азимовга устозу, қай бири ростакамига қариндош? …
- -Иброхим билан дуэт куйлаш 5000 долларми?
- -Абдумаликнинг Тотли тахаллуси асл тарихи
- -Санъат оламидаги созандалик қадамлари ва менсишмаган санъаткорлар..
- -Ўзбеклар туркча куйлаганда, туркларга ўзбекча мақом "слабо?”
Мухлис санъаткор бўлса, ёки санъаткор мухлис…
Абдумаликнинг хақиқатлари нималардан иборат?
Батафсил эртага!